$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Тошкентни ларзага солган портлаш: Ислом Каримовга суиқасд қилинган 16 февраль воқеаларига 24 йил тўлди

19:15 / 16.02.2023

1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкентда рўй берган қўпорувчилик ҳаракатларини ўзбек халқи яхши эслайди.

Бугун, 2023 йил 16 февраль куни Ўзбекистон пойтахтида содир бўлган фожиали воқеаларга роппа-роса 24 йил тўлди.

Ўша куни террорчилар шаҳарнинг олти нуқтасида "дўзах машинаси" ни ишга туширишди, улар портлаб, йигирма кишининг ҳаётига зомин бўлди ва юзга яқин одам жароҳат олди.

Пойтахтнинг марказий майдонида содир бўлган портлаш қўшни биноларнинг бир қисмини, жумладан, ҳукумат уйи, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа биноларга зарар етказди. Республика тарихида бу Тошкентдаги биринчи очиқ теракт бўлган десак адашмаган бўламиз.

Тошкент осмонини қора тутун қоплаган ўша мудҳиш кундаги террорчилик ҳаракатлари фақатгина мамлакатнинг конститусиявий тузумига қарши ҳаракат эмас, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга суиқасд ҳам эди.

Бу қонли терактда диний экстремист ва ақидапарастлар айбланган. “Xabardor.uz” мамлакатнинг “қора куни”ни эслаб ўтади. Ўша куни нималар бўлган, қандай чоралар кўрилган, гувоҳлар нима деган ва бошқа тафсилотлар билан қуйидаги мақолада танишиб чиқишингиз мумкин.

1999 йил, 16 февраль, соат 10:40. Ўзбекистон ҳукуматининг республикани ўтган йилдаги иқтисодий ривожланиши якунларига бағишланган йиғилиши бошланишидан бироз олдин Тошкентнинг бош майдонида – ҳукумат биноси олдида Президент қўриқчилари ва жангарилар ўртасида отишма бўлиб ўтди. Ҳаттоки, жаҳон ахборот каналларида “Мустақиллик майдонидаги отишма” ва Вазирлар Маҳкамаси биноси гранатадан ўққа тутилгани тўғрисида хабарлар тарқатилди, аммо бу ҳақиқатга тўғри келмайди.

Биринчи портлаш отишма бошланганидан кўп ўтмай, пойтахтнинг Юсуф Хос Хожиб кўчасида, Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида содир бўлган. Унда миналанган “ZAZ-968М” русумли машина портлаган.

Биринчи портлашдан 15 дақиқа ўтиб, соат 10:55 да ўша кунги портлашларнинг энг кучлиси иккинчи портлаш бўлиб ўтди. Унинг манбаи ҳам Мустақиллик майдони яқинида тўхтаб турган машина бўлган. Уйлари портлаш содир бўлган жойдан икки-уч километр узоқликда жойлашган баъзи аҳоли зилзила бошланган деб ҳисоблашган.

Террорчилар бинонинг V шаклидаги устунларидан бирининг қанотини қулаши учун унинг ёнида портловчи моддалар билан тўлдирилган “Волга” русумли машинани портлатиб юборишади.

Учинчи машина Вазирлар Маҳкамаси биносига кириш яқинида портлатилган. Ўшанда бинода Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бошланган ва унда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг иштирок этиши режалаштирилган эди. Аммо, портлаш содир бўлган вақтда ҳали Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасига етиб келмаган бўлган.

Бироқ, ушбу воқеалардан хабар топган Каримов барибир воқеа жойига боришга қарор қилади ва шу ерда телевидение орқали аҳолига мурожаат қилади.

Тўртинчи кучли портлаш ҳам айнан Президент халққа мурожаат қилаётган пайтда, соат 11:20 да, ундан бир неча километр нарида Ўзбекистон Миллий банки ёнида содир бўлади.

Кўплаб манбаларда келтирилишича, бунинг оқибатида банк ва унинг атрофидаги бинолар деразалари парчаланиб кетган.

Ўзбекистон биринчи президентининг қўриқчиси Усмон Бердимуратов ўша кунги воқеани шундай тасвирлайди:

“Бинога тахминан 130 метр қолганда, кўз ўнгимизда портлаш содир бўлди, машинанинг баъзи буюмлари ва қисмлари ҳавога учиб кетди. Президент идорасига қайтиш учун машинани ортга бурдим. Ушбу бино теракт содир бўлган жойдан 600-700 метр узоқликда жойлашган бўлса-да, у ердаги деразалар ҳам портлашдан учиб кетган. Қўрқиб кетган, саросимага тушган одамлар кўчага югуришди. Ислом Абдуғаниевич уларга яқинлашиб: “Хавотир олманглар. Биз бу қийинчиликни енгамиз деганди”,– дейди у.

Шунингдек Бердимуратовнинг таъкидлашича, портловчи моддалар билан тўлдирилган машинанинг портлаши натижасида улкан кратер ҳосил бўлган.

20 yil o'tib: Karimovga birinchi suiqasd

“Ислом Абдуғаниевич Вазирлар Маҳкамасига қайтишга қарор қилди, унинг ёнида портлаш содир бўлди... Бинога яқинлашиб, биз портловчи моддалар билан тўлдирилган машинанинг портлаши натижасида улкан кратер ҳосил бўлганини, шиша парчалари синиши натижасида жароҳатланган одамларни кўрдик. Портлаш тўлқини, қисман вайрон қилинган бинолар. Майдонда бўлганимизда, биз шаҳарнинг бошқа қисмларида турли вақт оралиғида содир бўлаётган портлашларни эшитдик”, дейди у.

Бешинчи ва охирги портлаш соат 12:00 да Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор кўчасидаги яҳудий агентлигининг “Suxnut” яқинидаги хусусий уйнинг гаражида содир бўлган.

Ўша куни кечқурун президент Ислом Каримов миллий телевидениедаги нутқида унинг ҳаётига суиқасд бўлганини айтиб, ҳужумда радикал исломчиларни айблади.

Барча воқеаларга қарамай, ўша кунга режалаштирилган мажлис барибир ўтказилган. Ислом Каримов у ерда ҳам портлашлар ҳақида гапириб, бу биринчи навбатда ўзига нисбатан суиқасд эканини таъкидлаган. Ислом Каримов ушбу воқеалардан атиги 3 кун ўтиб, Қозоғистоннинг пойтахти Остона шаҳридаги саммитда қатнашган ва Тошкентда содир бўлган воқеалар хронологиясини гапириб берган.

Ўлганлар ва яраланганлар

Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 15 киши, жароҳатланганлар эса 127 киши, аммо Тошкентда аккредитациядан ўтган ғарб журналистлари қурбонлар ва ўлимлар сони анча кўпроқ эканини маълум қилишган. Уларнинг ичида (расмий шахслар ҳам бор).

Ўзбекистон расмийлари воқеага қандай муносабат билдирди?

Ўша пайтдаги Ўзбекистон ички ишлар вазири Зокир Алматов 17 февраль куни миллий телевидение орқали сўзлаган нутқида 16 февралдаги портлашлар ортида Ҳизб ут-Таҳрир тургани, портлашларнинг бевосита ижрочиси эса Ҳизб ут-Таҳрир ҳарбий бўлинмаси Ҳизбуллоҳ бўлганини айтди. Ўзбекистон расмийлари воқеада Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) ва халқаро террорчи ташкилотларни ҳам айблади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумга алоқадор кўплаб одамларни ҳибсга олди. Асосий айбланувчилар - сургундаги одамлар - гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, сиртдан айбдор деб топилди. Ўзбекистон махсус хизматлари маълумотларига кўра, амалга оширилган ва тайёрланаётган терактларнинг асосий мақсади мамлакатдаги мавжуд конституциявий тузумни ағдариб ташлаш ва унинг президенти ҳаётига суиқасд қилиш бўлган.

Расмийларнинг хотиралари

Ўша пайтда Президент матбуот котиби лавозимида фаолият олиб борган Азамат Зиё ушбу воқеалар фонида Ислом Каримовни хавфсизроқ жойга кетишга чақирганини эслайди, чунки Президент кабинетидаги зирҳланган ойналар ҳам шикастланган бўлган.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, давлат раҳбари ушбу таклифга кескин рад жавобини берган: “Сен бу гапни бир марта менга гапирдинг, бошқа гапирмагин! Бу нафақат менга қаратилган, балки энг аввало, ўзбек халқига, давлатимизга ва мустақиллигимизга қарши қаратилган хуруждир”, — деган Ислом Каримов.

Айнан шу суҳбатдан сўнг у воқеа жойига йўл олиб, ўзбек халқига ўз мурожаатини йўллаган. Унга расмийлардан ўша пайтдаги МХХ (ҳозирги ДХХ) раҳбари Рустам Иноятов ва ички ишлар вазири Зокиржон Алматов ҳамроҳлик қилишган.

Президент нима деганди?

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов журналистлар билан учрашувда таъкидлаганидек, 16 февраль куни Тошкентда содир этилган терактлар биринчи навбатда давлат раҳбарини йўқ қилишга қаратилган эди.

“Портловчи моддалар билан тўлдирилган бешта машина портлатиб юборилди. Олтинчи портлаш ҳам содир бўлди, чунки яқин атрофда яна бир машина бор эди, портлашнинг катта кучи туфайли у ҳам портлаб кетган. Энг муҳим портлаш Вазирлар Маҳкамаси биносига кираверишда содир бўлди”, — дейди у.

Каримовнинг сўзларига кўра, GAZ-21 русумли автомашина соат 10:50 да Вазирлар Маҳкамаси кириш қисмига етиб келган. Шу ерда уни тўхтатиб, машинадан икки ёш тушиб, ўзларини машинанинг двигатели бузилиб қолгандек кўрсатиб, юкхонани очиб, кейин чопишга шошилишган. Бу ерда нимадур нотўғри эканлигини сезган соқчилар уларнинг орқасидан қувиб кетишган. Кейин отишма бошланган. Мустақиллик майдони ўртасида пулемётлар чиқарилиб, жавоб ўқлари узилган.

“Ҳукумат биносига кираверишда содир бўлган асосий портлаш мен йиғилишга одатда машинада борадиган вақтим билан ҳисобланган. Учрашув эса соат 11:00 га белгиланганди, яъни бу йиғилиш бошланишидан бир неча дақиқа олдин содир бўлди. Мен одатда 15-10 дақиқада келаман. Шу куни эса тасодифан, балки Аллоҳ мени қутқаргандир, бироз кечроқ етиб келдим”,– дейди биринчи президент.

Каримовнинг таъкидлашича, ўшанда унинг машинаси масофадан бошқариш пулти орқали портлатиб юборилиши керак бўлган миналанган машинанинг олдига етиб боришига 150 метрча қолганди. Президентни унинг қўриқлаш бошлиғи Рустам Хўжаев қутқариб қолган. У машинани кесиб ўтиб, кортежнинг йўлини тўсиб автомобилни буриб тўхтатган. Бу вақтда портлаш содир бўлган.

Шунингдек, президент портлашлар содир этганлар диний экстремистлар ва мутаассиблар эканини қўшимча қилган.

"Биз буни аниқ биламиз, бизда портлашлар содир этганлар диний ақидапарастлар бўлганлиги ҳақида маълум бир далиллар бор. Маъсалан, қочиб кетаётган икки нафари “Аллоҳу акбар” деб бақиришди. Бизнинг тартибни тиклаш, керак бўлса, бу ярамасларнинг қўлларини кесиб ташлаш учун кучимиз етарли”, дея таъкидлаган Каримов.

Гумонлар ва айбловлар

Wikipediya маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати Тожикистонни ҳам ҳужумларда шерикликда айблаб, бунга жавобан мамлакат билан чегарасини вақтинча ёпиб қўйган.

Ҳукумат терактларда исломий террорчи ташкилот ҳисобланган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини (ЎИҲ) айблаган бўлса-да, танқидчилар бунга шубҳа билан қарашади. Баъзилар Россияни айбласа-да, бошқалар буни эҳтимолдан йироқ деб аташади. Яна бир тасдиқланмаган эҳтимолий назарияга кўра, кўпчилик мусулмон бўлган Тожикистон ҳукуматидаги кучлар Ўзбекистоннинг тожик мухолиф гуруҳларини қўллаб-қувватлагани учун ўч олишган. Бунга айбдорлар тариқасида тожик террорчи гуруҳлари, хусусан, Бирлашган Тожик Мухолифати ҳам кўрсатилган.

Бошқалар эса, ҳужумлар ортида ҳукуматнинг ўзи жавобгарлиги, ёки яқинда ҳукуматдаги ҳокимият улуши қисқартирилган рақобатчи “кланлар” турганини тахмин қилишди. Хусусан, бунда Тошкент “клани” томонидан назорат қилинган Миллий хавфсизлик хизмати иштирок этгани тахмин қилинган. Аммо бу тахминлар ўз тасдиқини топмаган.

Ҳукуматнинг жавоби ва айбдорларнинг жазоланиши

Портлашдан икки соат ўтиб, президент Каримов ва Ўзбекистон хавфсизлик кучлари раҳбарлари портлашни уюштирган шахсларни исломий жангарилар деб эълон қилди. Халқаро Амнистия маълумотларига кўра, портлашларга алоқадорликда айбланиб 22 киши суд қилинган. Аммо, норасмий манбаларда таъкидланишича, аслида жуда кўп одамлар ҳибсга олинган. Ҳисоб-китобларга кўра, 100 дан 5000 гача.

Ўша куннинг ўзида телевидение эфирларида ушбу воқеаларни содир этганликда гумонланганларнинг фотосуратлари эълон қилиниб, уларни топишда яқиндан ёрдам берганларга катта миқдорда пул мукофоти ваъда қилинган.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ҳибсларни ноқонуний деб танқид қилган. Улар, шунингдек, ҳукуматни ноқонуний йўл билан далил тўплашда ва қийноқлар орқали иқрорлик олишда айблашган.

Wикипедия маълумотларига кўра, 2000-йил январ ойида мусулмонларнинг Рамазон байрами арафасида ҳукумат ҳужумларда иштирок этганликда гумон қилинган 6 нафар кишининг қатл этилганини эълон қилган.

2021 йилнинг сентябрь ойида 24 йил аввал қидирувга берилган “Туркистон Исломий Ҳаракати” халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси хорижда қўлга олиниб, Тошкентга олиб келинди.

Ушбу шахс 1969 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1998 йил бошида у иорданиялик террорчи Хаттоб томонидан ташкил этилган жангарилар лагерида махсус тайёргарликдан ўтиш учун Чеченистонга борган, сўнгра Афғонистондаги халқаро террорчилик ташкилотига қўшилган. 1999 йил январь ойида Туркистон Исломий Ҳаракати раҳбарларининг буйруғи билан Тошкентга келади ва бу ерда бадавлат фуқароларнинг уйларига ҳужум қилади, ўғирланган пул ва қимматбаҳо буюмларни Афғонистонга олиб ўтади.

Қўлга олинган шахс 1999 йил 16 февраль ва 30-март кунлари Тошкент шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатларида ҳам иштирок этган. Шундан сўнг 1999-2006 йилларда хорижий давлатларда халқаро террористик ташкилотлар сафларида жанг қилган.

Яна бир террорчи Ўзбекистонга 2022 йил январида олиб келинган. Тошкент вилоятида туғилган 55 ёшли фуқаро 1998 йилда Чеченистонда ҳарбий тайёргарликдан ўтган, сўнгра 1999 йил 16 февралда Тошкентда содир этилган терактларда иштирок этган. Шундан сўнг эркак Ўзбекистондан қочиб кетган.

Бундан ташқари, у “Туркистон Исломий Ҳаракати” террорчилик ташкилоти аъзоларини Чеченистонда террорчи Хаттоб томонидан ташкил этилган жангарилар тайёрлаш лагерларига юбориш тизимини ташкил этишда иштирок этган.

2001 йилда сохта ҳужжатлар асосида МДҲ давлатларидан бирининг фуқаролигини олишга ва унинг ҳудудида яширинишга муваффақ бўлган. Шунга қарамай, у Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хорижий махсус хизматлар билан биргаликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўлга олинган.

2021 йилнинг 24 июлида Тошкент вилояти судида “16 феврал воқеалари”га алоқадорлиги юзасидан судланган 5 нафар шахсга оқлов ҳукми эълон қилинди.

Маълум бўлишича, оқланган 5 нафар фуқарога 1999 йилда 3 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган. 1999 йилда ўтан суд ҳукмидан норози бўлган 5 нафар фуқаро орадан 22 йил ўтиб, судга аппелясия шикояти билан мурожаат қилган.

Таъкидланишича, уларга Жиноят кодексининг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракацизлиги) яъни давлат органи мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги бўйича айблов қўйилган.

Шунингдек, уларга 1999 йилда Президентнинг 9 майни Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилиниши муносабати билан амнистия фармонининг 2-моддаси татбиқ этилиб, тайинланган жазони ўташдан озод қилинган.

Мақола муаллифи : Сардор Тўланбоев.


Сиёсат


														
														Оятуллоҳ Али Хоманаий Нетаняхуга ўлим жазоси бериш кераклигини айтди

Оятуллоҳ Али Хоманаий Нетаняхуга ўлим жазоси бериш кераклигини айтди

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Бинямин Нетаняхуга ўлим жазоси бериш кераклигини айтди, дея хабар бермоқда Reuters…
08:37 / 26.11.2024

														
														Байден Си Сзинпиндан Украинадаги вазият юзасидан КХДРга таъсир ўтказишни сўради

Байден Си Сзинпиндан Украинадаги вазият юзасидан КХДРга таъсир ўтказишни сўради

“Президент Байден ХХРнинг Украинадаги уруш борасидаги очиқ позицияси можаронинг кескинлашуви ёки кенгайишига йўл қўймаслик к…
10:06 / 17.11.2024

														
														Нетаняху Исроил Теҳрон билан урушишни хоҳламаслигини айтди

Нетаняху Исроил Теҳрон билан урушишни хоҳламаслигини айтди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Эрон халқига видеомурожаат қилиб, Исроил Теҳрон билан “зиддият истамаслигини” ва гўёки ба…
13:11 / 13.11.2024

														
														Илон Маск қандай лавозим эгаллаши маълум қилинди

Илон Маск қандай лавозим эгаллаши маълум қилинди

АҚШ президентлик сайловлари ғолиби Доналд Трампнинг медиа платформада қилган баёнотига кўра бизнесмен Илон Маск янги очилган…
08:55 / 13.11.2024

														
														АҚШ Украина табиий ресурсларини кўзламоқдами?

АҚШ Украина табиий ресурсларини кўзламоқдами?

Трампни Зеленскийнинг “ғалаба режаси”даги икки жиҳат кўпроқ қизиқтиради.
14:51 / 12.11.2024

														
														Япония Россия билан тинчлик шартномаси тузишни хоҳлайди

Япония Россия билан тинчлик шартномаси тузишни хоҳлайди

Япония ТИВ раҳбари Такеши Ивай қуйидаги баёнотларини бериб ўтди:
12:42 / 12.11.2024

														
														Ким Чен Ин Россия билан муҳим шартнома имзолади

Ким Чен Ин Россия билан муҳим шартнома имзолади

КХДР Россия билан стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ҳужжатни мамлакат президенти Ким Чен Ин имзол…
09:11 / 12.11.2024

														
														Илон Маск Трамп маъмуриятида лавозим эгаллайдими?

Илон Маск Трамп маъмуриятида лавозим эгаллайдими?

Илон Маск Трамп маъмуриятида лавозим эгаллашига кенг жамоатчилик шубҳа билан қарамоқда.
15:32 / 11.11.2024

														
														Исроил Мудофаа вазири “Ҳизбуллоҳ” мағлуб этилганини айтди

Исроил Мудофаа вазири “Ҳизбуллоҳ” мағлуб этилганини айтди

Исроил Мудофаа вазири Катс Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳини мағлуб этганлигини айтмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
13:14 / 11.11.2024

														
														Япония парламентида янги бош вазир сайланади

Япония парламентида янги бош вазир сайланади

Япония парламенти мамлакат бош вазирини катта эҳтимол билан навбатдан ташқари йиғилишда сайлаши кутилмоқда, 1 октябрдан буён…
12:14 / 11.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 12–14 май кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
09:26 / 11.05.2025
Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер миграция қонунчилигида кенг кўламли ислоҳотларни эълон қилди.
18:34 / 12.05.2025
Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Қарор Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда эълон қилиниши кутилмоқда.
15:40 / 10.05.2025
Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина учта Ўзбекистон компанияси ва бир Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди. Тегишли фармонни президент Владими…
18:38 / 11.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:36 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Шунингдек, Покистон ташқи ишлар вазири ҳам ушбу маълумотни ижтимоий тармоқларда тасдиқлаб ўтди.
18:42 / 10.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Аленка Суҳадолникдан ишонч …
19:18 / 12.05.2025
Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг Владимир Путин томонидан таклиф этилган музокараларни қайта бошлаш таклиф…
08:38 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!