Маълумотларга кўра, Наманган вилояти Мингбулоқ туманида 5 яшар ўғлини ўлдирмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Мингбулоқ туманида 1989 йилда туғилган эркак соат 22:00 ларда ажрашиб кетган турмуш ўртоғининг яшаб келаётган уйига бориб, биргаликда яшаш тўғрисида келиша олмасдан, жанжаллашиб, унга ўзи ва фарзандларини ўлдиришини айтган.
Шундан сўнг, у шу куни соат тахминан 23:10 ларда уйида ўзи билан биргаликда яшаб келаётган 2018 йилда туғилган ўғлини қасддан ўлдириш мақсадида бўйин соҳасига 3 маротаба пичоқ тортган. Шу вақтда хонадондаги бақир-чақирларни эшитган акаси қўлидан пичоқни тортиб олиб қўйган. Шу тариқа эркак ўғлини қасддан ўлдириш жиноятини охирига етказа олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27 декабрь куни Мингбулоқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!