Тошкент вилоятида машина устида рақсга тушган ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб бошқа автомобиллар ҳаракатига халал берган шахслар 10 суткага қамалган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Бундан ташқари, йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Суд қарорига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги ҳуқуқбузарлик содир этган 10 нафар шахсларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 1 нафар фуқарога эса жарима жазоси қўлланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!