$
12285.16 UZS
-59.45
148.62 UZS
-1.08
14514.92 UZS
13.71
31° Кечаси 18°

Аксилмонопол қўмита шакар нархининг асоссиз ошиши юзасидан баёнот берди

18:37 / 18.03.2022

Бугунги кунда ички бозорлардаги шакар маҳсулоти нархининг асоссиз кескин ошиши кузатилмоқда. Монополияга қарши курашиш қўмитаси (МҚКҚ) нархларни асоссиз ошираётган тадбиркорларни огоҳлантирди.

Хабарда келтирилишича, Россия ва Украинанинг шакар экспортини тўхтатгани Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Бу икки давлатнинг ички бозордаги улуши бор-йўғи 2 фоизни ташкил этади. Маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жаҳон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилиядан харид қилишмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда иккита – «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» масъулияти чекланган жамиятларида жорий йил 15 март ҳолатига 260 минг тонна шакар мавжуд.

Шундан омборда 40 минг тонна тайёр шакар ва 32 минг тонна хомашё, июнь ойига қадар 178 минг тонна хомашё етказиб берилади.

Қўмита ички бозорни шакар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида биржа савдоларига кунлик қўйиладиган ҳажмни ўртача 30 фоизга оширмоқда.

Бундан ташқари, хукумат аҳолига шакар етарли миқдорда ва мақбул нархларда етказиб берилиши учун зарур чораларни кўрмоқда. Барча ҳудудлардаги бозорларда «Элга хизмат» расталарида мақбул нархда шакар сотиш топшириқлари берилмоқда.

Шунингдек тадбиркорлардан шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмаслик ва истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмаслик сўралиб, акс ҳолда Қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш мумкинлиги юзасидан огоҳлантирилган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон терма жамоаси Ливерпулдаги ЖЧда 11 та медаль жамғарди

Ўзбекистон терма жамоаси Ливерпулдаги ЖЧда 11 та медаль жамғарди

4–14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
09:13 / 15.09.2025
Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Янги йилдан камида 15 йил стажга эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
15:56 / 15.09.2025
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Ташриф доирасида Президент ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.
11:04 / 15.09.2025
16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб тура…
18:14 / 15.09.2025
Эрдўған Исроилга нисбатан кучли санкциялар қўллашга чақирди

Эрдўған Исроилга нисбатан кучли санкциялар қўллашга чақирди

“Туркия сизлар билан тажрибамиз ва имкониятларимизни бўлишишга тайёр. Биз бир ярим йил олдин Исроил билан барча савдо алоқал…
14:46 / 16.09.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарза…
15:19 / 16.09.2025
Бугун “Насаф” Элит Чемпионлар лигасида ўз юришини бошлайди

Бугун “Насаф” Элит Чемпионлар лигасида ўз юришини бошлайди

Бугун, 15 сентябрь куни Қаршининг “Насаф” клуби ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақасидаги юришини бошлайди. Қаршиликлар Сауд…
18:03 / 15.09.2025
9 ва 11-синф битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади

9 ва 11-синф битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади

Президент Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда.
14:46 / 15.09.2025
Тошкентда ЙТҲга учраган автомобиль ёниб кетди

Тошкентда ЙТҲга учраган автомобиль ёниб кетди

Хабарга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
10:17 / 15.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!