Президент “Халқимизнинг келажаги мактабдан бошланади” дея таъкидлади. Ҳозир мактабларда 6,5 млн ўқувчи таълим олмоқда: бу йил 400 минг битирувчи мактабни тугатди, 1-синфларга 720 минг бола қабул қилинди. Сўнгги 8 йилда 500 га яқин янги мактаб қурилиб, 1 млн ўқувчи ўрни яратилди. Хусусий мактаблар кенгайиб, 200 мингдан ортиқ бола у ерда ўқимоқда. Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб даврида ўқувчиларнинг қобилиятига қараб, касб ёки олий таълимга йўналтириш учун 9 ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Шу орқали 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади.
Ўқишни мактабда давом эттириб, олийгоҳга кириш истагида бўлган ёшларга фанлар танлов асосида чуқурлаштириб ўтилади. Мактабдаги якуний имтиҳон натижалари билан битирувчилар хоҳласа техникумга, истаса олийгоҳга кира оладиган бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!