$
12344.61 UZS
-82.22
149.70 UZS
2.74
14501.21 UZS
-65.52
31° Кечаси 18°

Аксилмонополия “буханка” нон нархи бўйича тарқталаётган хабарларга муносабат билдирди

14:45 / 01.06.2022

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган қолипли нон нархи бўйича муносабат билдирди. Тезкор ўтказилган ўрганишларга кўра Тошкент шаҳрида энг юқори - 2800 сўм, Қашқадарёда вилоятида энг паст – 1650 сўм, республика бўйича ўртача нарх эса 2250 сўм эканлиги аниқланган.

Шунингдек, ун маҳсулоти жорий йил июнь ойидан бошлаб биржа савдоларига етарли миқдорда қўйилаётгани ва бу жараён устидан доимий назорат ўрнатилгани қайд этилди.

Қайд этилишича, жорий йил июнь ойида 170 минг тонна ун биржага қўйилган бўлиб, бунда ҳар бир нон ишлаб чиқарувчи учун тенг шароит яратиш мақсадида кичик лотларда (3 тоннадан) қўйилмоқда. Жорий йил 1 июнь ҳолатида 50,5 минг тоннадан ортиқ ун маҳсулоти қолдиғи мавжуд бўлиб, август ойи учун ҳам ун ишлаб чиқариш учун корхоналарда зарур дон захиралари мавжуд.

“Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, ун маҳсулоти реализация қилинишининг бозор тамойилларига асосланган механизми жорий қилиниши, биринчи навбатда буғдой етиштирувчи фермер ва деҳқонлардан тортиб, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар манфаатини кўзлаб қилинган қадам бўлиб, ушбу жараёнда шаффоф тизим яратилиши билан бирга, республиканинг энг чекка ҳудудларига ҳам маҳсулотнинг етиб борилиши назоратга олинган.

Шуни эътиборга олиб, нон ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар ҳамда аҳолидан бу борада ҳавотирга тушмасликларини, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган асосланманган маълумотларга ишониб, сунъий ажиотаж вужудга келтирмасликларини сўраб қоламиз”, – дейилади Қўмита муносабатида.


Бу ҳам қизиқ

Мубашшир Аҳмаднинг суди 18 сентябрга қолдирилди

Мубашшир Аҳмаднинг суди 18 сентябрга қолдирилди

Мубашшир Аҳмад бугунги суд мажлисида ҳар бир айблов моддаси бўйича сўралган саволларга жавоб берганлари айтилмоқда.
18:08 / 15.09.2025
Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Шунингдек, Президент “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этади ва нутқ сўзлайд…
09:13 / 16.09.2025
9 ва 11-синф битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади

9 ва 11-синф битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади

Президент Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда.
14:46 / 15.09.2025
Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Давлат раҳбари “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумида ҳам иштирок этади.
10:41 / 16.09.2025
15 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 17-19, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади
22:54 / 14.09.2025
17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 17 сентябрь, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
17:40 / 16.09.2025
Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Исроил бош вазири бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда айтиб ўтган.
10:00 / 16.09.2025
16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб тура…
18:14 / 15.09.2025
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Ташриф доирасида Президент ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.
11:04 / 15.09.2025
Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Янги йилдан камида 15 йил стажга эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
15:56 / 15.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!