“Миллий тикланиш” ДП лидери Алишер Қодиров яна бир вазирлик ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.
Қодировга кўра, ушбу масала партия фракцияси мажлисида ҳамда жорий йилнинг 11 январ куни бўлиб ўтган партия фаолларининг кенгайтирилган муҳокамасида кўриб чиқилган.
Партия раҳбари жамият тараққиётини таълим ва тарбия ислоҳотида кўраркан, педагогика соҳасини ислоҳ қилишга устуворлик берилиши лозимлигини таъкидлайди.
Қодиров бу борада ўз таклифларини билдириб 6та банддан иборат масалани ўртага ташлайди. Жумладан, ота-оналарни фарзанд тарбия қилишда уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, болалар боғчаларида тарбия методикаси белгилаш, мактабларда ўқувчи билими ва педагог фаолияти янги тизими - видео кузатув асосида баҳоланиши, Тарбия ва таълим сифатини назорат қилиш Инспекцияси Парламент ҳузурида ва Парламентга бевосита ҳисобдор бўлиши ҳамда Педагогика институтларига танлов махсус тизим асосида, фақат педагогик қобилияти бўлганларнигина саралаб олишга қаратилиши лозимлигини таъкидлайди.
Шунингдек, у Тарбия ва таълим вазирлиги ташкил этиш таклифини билдириб, вазирнинг учта – оила ва хотин-қизлар масалаларига, боғчада тарбия ва бошланғич таълимни ташкил этишга ҳамда мактабда таълим ва тарбияни ташкил қилишга масъул бўлган ўринбосарлари бўлиши кераклигини айтади.
“Бу вазирлик ҳар бир болани оиладан бошлаб мактабдан чиқиб кетгунича (туғилганидан 18 ёшгача) бўлган даврда тарбияси ва таълим сифати учун масъул бўлади. Вазирликка ота-оналар билан яқиндан ишлаш, уларни малакасини ошириш билан бирга, масъулиятсизлик учун жавобгарликка тортишни ташаббус қилиш ваколатлари ҳам берилиши керак”, – деб ёзади Қодиров.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!