БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Исроилни Бейт-Лаҳия ва Ғазога қилинган ҳужумлар натижасида қурбонлар сони кўпайгани сабабли қоралади. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
“Бош котиб Ғазода қурбонлар сонининг давом этаётганини қатъиян қоралайди. Шунингдек, у Ғазо шимолидаги вазиятнинг ёмонлашиши ва аҳолининг оммавий ҳаракати ҳақида чуқур ташвиш билдирди”, – деб ёзилади Anadolu хабарида.
Гутерреш тинч аҳоли ҳар доим ҳимоя остида бўлиши кераклигини таъкидлаган ва гуманитар ёрдам ва қутқарув гуруҳларига киришни таъминлаш зарурлигини айтган. Шунингдек, у Исроилнинг касалхоналарга ҳужумлари аллақачон оғир гуманитар инқирозни янада кучайтираётганини таъкидлаб, “касалхоналар ҳужумларнинг мақсади бўлмаслиги керак”, – деб қўшимча қилган.
Бундан ташқари Бош котиб зудлик билан сулҳ тузишга чақириб, халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши мисли кўрилмаган даражага етганини таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!