Яқинда бўлиб ўтган кучли ёмғир ҳақиқий аҳволни кўрсатди.
“Дренажни шунчаки таъмирлаш етарли эмас, сув ҳавзаларида сув йиғиш тизимини яратиш ва ундан дарахтларни суғоришда фойдаланиш керак. Пойтахт туманлари ҳокимлари шахсан жойларга чиқиб, дренаж, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалаларини мустақил ҳал этиши керак” – дейилди йиғилишда.
Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Президент шаҳар ҳокимлигига йил сўнгигача дренаж тизимини сунъий сув ҳавзалари билан биргаликда қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифасини юклади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!