Саида Мирзиёева UNFPA'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде билан учрашув ўтказди.
“Мулоқот давомида асосий эътибор таълим, соғлиқни сақлаш ва инсон капиталини ривожлантириш масалаларига қаратилди. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган давлат дастури, шунингдек, оналар ва болалар ўлими мавзусини кенг муҳокама қилдик. UNFPA томони ушбу соҳаларда мамлакатимизга экспертлик кўмаги ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди” – дейди Президент ёрдамчиси ўзининг телеграм каналида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!