Жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 06:20ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида ҳайдовчи 1985 йилда туғилган С.К. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёда 1953 йилда туғилган С.К. ва 1960 йилда туғилган К.С.ларни уриб юбориши ва руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахт поясига тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва пиёдалардан бири олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Яна бир пиёда эса 1960 йилда туғилган К.С. шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!