Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновларни кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Uzbekistan Airports ва China Southern Airlines компанияси ўртасидаги музокараларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, мавжуд рейслар сонини ошириш ва Ўзбекистон аэропортларига янги йўналишлар очиш имкониятлари муҳокама қилинган.
Шунингдек, ташувчи мавжуд йўналишлар частотасини ҳафтасига етти мартагача ошириш масаласини кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда Чина Соутҳерн Аирлинес авиакомпанияси Тошкентдан Пекинга (ҳафтасига 4 марта) ва Тошкентдан Урумчига (ҳафтасига 5 марта) парвозларни амалга ошириб келмоқда.
Бундан ташқари, Узбекистан Аирпортс компанияси Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортларидан Хитой шаҳарларига янги йўналишларни очишни таклиф қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!