Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида кон ишчиси тош босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Унга кўра, мазкур ҳолат кеча, 25 ноябрь куни соат 10:00 ларда Булоқбоши тумани “Қақир” МФЙ ҳудудида жойлашган “Муҳаммад Тош кони” масъулияти чекланган жамиятига тегишли конда содир бўлган. “Қақир” МФЙда яшовчи 46 ёшли С.А.ни кондаги тош чиқариш ишлари вақтида эҳтиётсизлик оқибатида тош босиб қолган. Оқибатда С.А. воқеа жойида вафот этган. Марҳум оилали, икки нафар фарзанднинг отаси бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!