Ижтимоий тармоқларда Андижонда 7-синф ўқувчиси ўқитувчини тепиб, уни ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Улуғнор тумани, Мингчинор МФЙ ҳудудида жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.
Лавҳадан маълум бўлишича, ўқувчи қиз дарсга халақит бериши натижасида даҳанаки жанжал келиб чиққан. Бир нечта ўқитувчилар қаршилигига қарамасдан қиз номақбул сўзлар ишлатиб, устозига ташланган ва уни бир марта тепган.
“Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Вазиятга тўлалигича ойдинлик киритилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, – дейилади вилоят ИИБ хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!