2025 йил 21 февраль куни соат 22:10 ларда, Андижон тумани “Минг ўрик” МФЙ ҳудудида Асака - Андижон йўналиши бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси оралиқ масофа сақламасдан ўзи билан бир йўналишда олдинда чорраҳадан ортга қайрилиб олмоқчи бўлган яна бир Nexia-3 автомашинасининг орқасидан бориб урилиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Labo ҳамда SWM G01 русумли автомашиналар билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олиб шаҳар шифохонасига мурожаат қилган шахслар бор.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!