$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
32° Кечаси 19°

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

14:54 / 08.05.2025

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Боғ бўйлаб мунгли куй таралади. Бу ердаги ҳар бир ёдгорлик, тимсол ва битиклар мудҳиш уруш ҳақиқатларини ифода этади, халқимизнинг ғалабага қўшган улкан ҳиссасини урғулайди. Боғ бугунгидек байрам кунларида, айниқса, гавжум бўлади.

Сўнгги йилларда шаклланган анъанага мувофиқ, давлатимиз раҳбари “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Бу муаззам обида урушда халқимиз чеккан азоб-уқубатлар, матонат ва йўқотишларнинг ифодасидир.

Ҳужжатларнинг далолат беришича, фашизмга қарши қонли жангларда ўша пайтда 6 миллион 800 минг нафарни ташкил этган аҳолимизнинг қарийб 2 миллион нафари иштирок этган. Шундан 540 мингга яқини ҳалок бўлган, 158 минг нафари бедарак йўқолган, 50 мингдан ортиғи концлагерларда мислсиз қийноқ ва азоблар туфайли ҳалок бўлган, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтган. 

Ўзбекистонлик аскар ва офицерлардан 214 мингга яқини жанговар орден ва медаллар билан мукофотлангани уларнинг жасоратидан далолат беради.

Мамлакатимиз уруш йилларида фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айланган, жанг майдонларига жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, кийим ва озиқ-овқатлар етказиб турилган. Ғоят оғир шароитга қарамай, халқимиз уруш ҳудудларидан кўчириб келинган 1 миллион 500 мингга яқин инсонни, жумладан, ота-онасидан жудо бўлган 250 минг нафар етим болани ўз бағрига олиб, меҳр кўрсатган.

– Булар чинакам мардлик ва қаҳрамонлик солномасидир. Бундай мураккаб ва шонли ғалабага муносиб ҳисса қўшган матонатли халқимиз билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди. Бу қаҳрамонликларни ҳеч қачон унутмаслигимиз, ёшларимизга етказишимиз керак. Айниқса, ҳозирги таҳликали замонда бунинг аҳамияти ниҳоятда катта. Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 февралдаги қарорига мувофиқ, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносиб нишонланмоқда. Бугунги авлодлар тинчлиги, мамлакатимиз барқарорлиги учун жон фидо қилган инсонлар хотираси ҳурмат билан йодга олинмоқда. Айни вақтда ҳаёт бўлган меҳнат фахрийлари ва кексаларга эҳтиром кўрсатилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Қуролли Кучлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар ҳам иштирок этиб, мазкур ёдгорлик пойига гуллар қўйишди.

Давлатимиз раҳбари боғда ўрнатилган “Хотира нури” композициясини ҳам кўздан кечирди. У Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган ўзбекистонлик қаҳрамонлар хотирасига бағишлаб барпо этилган. Монумент парвоз қилаётган икки қуш шаклида бўлиб, катта ва ёш авлодлар ўртасидаги ворисийликни ифодалайди. 

Асар тарихий мерос ва замонавий санъатни ўзида мужассам этган. Унга ҚР-ҳавола ўрнатилган бўлиб, ташриф буюрувчилар мажмуа ва уруш қаҳрамонлари ҳақида ўқиши, “Хотира нури” китобини юклаб олиши мумкин.



														
														9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025

														
														Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025

														
														Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025

														
														Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Бу ҳақда, Президент матбуот хизмати эълон қилди.
19:51 / 08.05.2025

														
														Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025

														
														Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025

														
														Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси очилди

Ўзбекистонда футбол ҳакамлари академияси очилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (УФА) ҳакамлар академиясини очди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
16:23 / 08.05.2025

														
														Ўзбекистон вилоятларига 241 та автобус етказиб берилди

Ўзбекистон вилоятларига 241 та автобус етказиб берилди

2025 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон минтақаларига йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун 241 та автобус ва 113 та микр…
15:36 / 08.05.2025

														
														Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу сана муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда П…
14:54 / 08.05.2025

														
														Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

8-май куни Мирзо Улуғбек тумани: “Амир Темур”, “Темурийлар” ҳамда “Алишеробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан …
14:15 / 08.05.2025

Бу ҳам қизиқ

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Tashkent Tech номли янги техника университети ташкил этилади

Президент топшириғига биноан амалга оширилаётган лойиҳа ёшлар ўртасида техника таълими нуфузини оширишга қаратилган.
11:08 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Фридрих Мерсни ушбу лаво…
20:08 / 07.05.2025
Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр таъминотидан узилди

8-май куни Мирзо Улуғбек тумани: “Амир Темур”, “Темурийлар” ҳамда “Алишеробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан …
14:15 / 08.05.2025
Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётга ҳар йили 1 млрд доллар зарар келтиради

Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётга ҳар йили 1 млрд доллар зарар келтиради

Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
14:29 / 07.05.2025
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Эртага, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Демак, бугун, 8 май куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққ…
09:34 / 08.05.2025
Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин

Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг  8-11 май кунлари кутилаётган ёмғирлар…
18:52 / 07.05.2025
Трамп Форс кўрфазини Араб кўрфази деб қайта номламоқчи

Трамп Форс кўрфазини Араб кўрфази деб қайта номламоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп Форс кўрфази номини ўзгартириб, уни Арабистон ёки Араб кўрфази деб аташни режалаштирмоқда. Бу ҳа…
13:09 / 07.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Москвага боришдан бош тортди. Бу ҳақда Россия федера…
21:57 / 07.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!