Ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти Балиқчи туманидаги пахта тайёрлаш пунктларининг бирида хирмонга йиғилган пахталар ёниб кетди” сарлавҳаси остида хабарлар тақалди. Ҳолат юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
Ўрганиш натижасида эълон қилинган хабар ўз тасдиғини топди. Аниқланишича, мазкур ҳолат 16 октябрь куни Балиқчи тумани “Насриддинобод” МФЙда жойлашган “Тетратех” МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш масканида 12 кг пахта хомашёси ёниб кетган.
Ёнғин электр кабелларидаги носозлик туфайли қисқа туташув келиб чиқиши натижасида юзага келган.
Ёнғин натижасида Андижон-36 навли 1-сорт 2-синфга кирувчи пахтанинг юза қисми ёнган, “Тетратех” МЧЖ раҳбари томонидан тадбиркорга маҳсулотга етказилган зарар аниқланиб, тўлиқ қоплаб берилган, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!