$
12285.16 UZS
-59.45
148.62 UZS
-1.08
14514.92 UZS
13.71
31° Кечаси 18°

Антимонополия қўмитаси бензин нархини оширадиган “заправка”ларни огоҳлантирди

09:08 / 07.12.2022

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархини оширадиган АЁҚШларни огоҳлантирди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Республиканинг айрим ҳудудларидаги АЁҚШларда Аи-80 бензиннинг чакана нархлари ўртача 6 800 сўмдан 7 100 сўмгача ошганлиги кузатилмоқда.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни биржа савдолари натижасига кўра Аи-80 бензин маҳсулотининг нархи 1 тн учун ўртача 8 млн сўмни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич ўтган ноябрь ойига нисбатан 4 фоизга ошган.

“Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан харид қилинган бензин ўртача 5-10 кундан кейин юклаб жўнатилади ва сотувга чиқарилади. Яъни, биржа савдоларида кузатилган нарх ўсиши 10 кундан кейин АЁҚШлардаги чакана нархларга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин”, – дейилади хабарда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан автомобиль бензини нархларини сунъий ошириш, танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик мақсадида, биржа савдоларига қўйиладиган Аи-80 маркали бензиннинг кунлик ҳажмларини ошириш ва нархларни барқарорлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Хусусан, жорий йилнинг 5 декабрь кунидан бошлаб биржа савдоларига қўшимча 1 минг тонна Аи-80 бензини қўйилиши таъминланди. Шу муносабат билан, Республикадаги барча АЁҚШлардан халқимизни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилиши эвазига бензинга бўлган талаб ошганлиги сабабли асоссиз қўшимча даромад олиш ҳолатларига йўл қўймасликлари сўралади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархлари доимий мониторинг қилиб борилиши ва нархларни сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда ушбу субъектларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилишини маълум қилади”, – дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради

Ташриф доирасида Президент ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.
11:04 / 15.09.2025
17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 17 сентябрь, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
17:40 / 16.09.2025
Марказий осиёликларга Россия фуқаролигини беришни тўхтатиш таклиф қилинди

Марказий осиёликларга Россия фуқаролигини беришни тўхтатиш таклиф қилинди

Фикрларга кўра, мигрантлар оқимининг ортиши Россия миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда
20:59 / 14.09.2025
Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Давлат раҳбари “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумида ҳам иштирок этади.
10:41 / 16.09.2025
Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Исроил бош вазири бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда айтиб ўтган.
10:00 / 16.09.2025
Владивостокда бир гуруҳ россиялик ёшлар ўзбекистонликларни калтаклади

Владивостокда бир гуруҳ россиялик ёшлар ўзбекистонликларни калтаклади

“Мазкур воқеалар Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан алоҳ…
09:38 / 16.09.2025
15 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 17-19, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади
22:54 / 14.09.2025
Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Қозоғистонда бугундан бошлаб турмушга чиқишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун кучга кирди.
16:38 / 16.09.2025
Исроил Ғазода тарихий асарлар жойлашган ҳудудни бомбардимон қилди

Исроил Ғазода тарихий асарлар жойлашган ҳудудни бомбардимон қилди

Маълумотларга кўра, Исроил Ғазо сектори шимолидаги қадимий ашёлар жойлашган бино яқинидаги турар-жойларни бомбардимон қилган.
11:25 / 15.09.2025
Тошкентдаги жанжалда мактаб ўқувчиси пичоқланди

Тошкентдаги жанжалда мактаб ўқувчиси пичоқланди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди
21:41 / 14.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!