$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

“Антиструмин” ишлаб чиқарган компаниянинг лицензияси тўхтатилди

18:57 / 22.03.2024

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Наманган ва бошқа вилоятларда мактаб ўқувчилари САМО компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Антиструмин” препаратини қабул қилиб, заҳарлангани ҳақида ёзган эдик.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази текширувдан сўнг “Само” МЧЖ лицензиясининг амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб қўйганини маълум қилди, унда жиддий қонунбузарликлар аниқланган.

2023 йил декабрь ойида Марказ “Само” МЧЖ лицензиясини бекор қилиш тўғрисида судга даъво киритган. Бироқ 2024 йил 19 январда Наманган шаҳрида болаларнинг заҳарланишига доир жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги муносабати билан даъво аризасини кўриб чиқиш судланувчининг аризасига кўра тўхтатилган.

Зангиота туманлараро хўжалик суди томонидан аҳоли ҳаёти ва соғлиғига таҳдидларнинг олдини олиш мақсадида юқоридаги ҳолат бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар “Само” МЧЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги Марказнинг илтимосномаси қаноатлантирилди.
“Корхонага 2020 йил 30 мартда дори воситалари ишлаб чиқариш учун берилган 15571-сонли лицензиянинг амал қилиши вақтинча тўхтатилди”, — дейилади Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг хабарида.


Бу ҳам қизиқ

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
17:39 / 22.11.2024
Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Австралияда 16 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албанесе расмий веб-сайтида хабар берилган.
18:27 / 21.11.2024
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
18:42 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорли…
23:00 / 22.11.2024
Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

Тошкент метрополитени учун 26 та янги поезд сотиб олинади

2017-2019 йилларда метрода 36 та поезд ишлаган. 2024 йил ҳолатига кўра уларнинг сони 65 тага етди.
20:04 / 22.11.2024
Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг баллистик ракета билан ҳужумига муносабат билдирди.
10:55 / 22.11.2024
Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Бу ҳақда президент ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзган.
10:01 / 22.11.2024
Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Муқаддам бир неча бор судланган бу икки шахс олдидан кучли таъсир қилувчи дорига ўхшаш моддалар топилган.
11:37 / 22.11.2024
Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Украинадаги вазият сабаб Тўқаев мамлакатни ҳарбий шай ҳолатга келтирмоқда

Бу ҳақда, Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар бермоқда.
12:01 / 22.11.2024
Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзаси…
20:30 / 22.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!