$
12935.27 UZS
39.72
160.47 UZS
1.09
14367.20 UZS
28.64
36° Кечаси 22°

“АрМИ-2022” ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбийлар тақдирланди.

10:28 / 18.09.2022

“АрМИ-2022” ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбийлар тақдирланди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 17 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси Амфитеатрида “АрМИ-2022” ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон байроғини юқори кўтарган ҳарбий хизматчиларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, Олий Мажлис депутатлари, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Жорий йилнинг 15-27 август кунлари йилнинг энг нуфузли ҳарбий мусобақаларидан бири бўлган “АрМИ–2022” Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон вакиллари 7 та олтин, 10 та кумуш, 5 та бронза медалларига эга бўлган эди. Шунингдек, 22 та шахсий ва жамоавий рекорд натижалар қайд этилиб, 37 давлат ичида умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Тадбирда вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳар бир йўналиш бўйича навбати билан саҳнага чиққан ҳарбий жамоаларнинг ҳар бир аъзосини қутлаб, пул мукофотларини топширишди. Яъни, ғолиб ва совриндор бўлган ҳарбий хизматчилар лавозим маошларига мос равишда ўн, олти ва уч баравари миқдорида пул мукофоти ҳамда бир поғона юқори малака тоифалари билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, маросим давомида Халқаро армия ўйинларида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга муддатидан олдин навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди.

 


Бу ҳам қизиқ

Халқ демократик партияси ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди

Халқ демократик партияси ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди

Бу орқали партия ўз дастурининг мақсад ва вазифаларини самарали амалга ошириш, электорати манфаатларини кенгроқ ифодалаш имк…
19:15 / 13.05.2025
Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
10:01 / 13.05.2025
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуард…
19:41 / 13.05.2025
Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортацияси расман тасдиқланди

Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортацияси расман тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Аҳмадович…
14:30 / 13.05.2025
АҚШ Саудия Арабистони билан 600 млрд долларлик келишувларга эришди

АҚШ Саудия Арабистони билан 600 млрд долларлик келишувларга эришди

“Қўшма Штатлар ва Саудия Арабистони бир қатор битимларни имзолади, унга кўра Ар-Риёд Америка компаниялари ва иқтисодиётига 6…
08:27 / 14.05.2025
14 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

14 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.
04:35 / 14.05.2025
13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:36 / 12.05.2025
Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Биз ҳар куни аксарият вақтимизни ижтимоий тармоқларга бағишлаймиз: кайфиятимизни кўтариш, янгиликларни билиш ёки дўстлар бил…
15:14 / 12.05.2025
Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси …
20:32 / 12.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!