$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

Бетакрор Норвегия ҳақида сиз билмаган фактлар

16:48 / 27.03.2023

Норвегия бир неча йиллардан буён инсонларнинг ривожланиш индекси бўйича дунёдаги етакчи ўринда туради. Сиз ҳам ушбу мамлакат ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истайсизми?

Норвегиянинг доимий аҳолиси 5 200 000  кишини ташкил қилади. Бир вақтлар бу ўлка ерларида балиқчилар ва фермерларнинг ночор мамлакати бўлган. 1969 йилда ҳудуддан нефт ва газ топилганидан кейин барчаси тубдан ўзгариб кетди.

Бугунги кунда мамлакат катта табиий захираларга эга. Айтгандай, бу ерлардаги табиий захиралардан олинадиган фойдани давлат шунчаки харж қилмайди. Ушбу пуллар келажак авлодлар фондига йўналтирилади. 2016 йилда ушбу фонд ҳисобидаги пул 817 миллиард долларни ташкил қилган. Бу каби аҳоли кўрсаткичлари учун 817 миллиард доллар жуда катта сумма. Норвегия мазкур кўрсаткич бўйича Саудия Арабистони, БАА ва Россияни ҳам ортда қолдиради. Табиат – Норвегиянинг энг қимматли хазинасидир. Тоғлар, кўллар, шаршаралар, Шимолий ёғду ва чексиз денгиз соҳиллари...

Камчиликлар қаторида эса бу ерда йилнинг 6 ойи давомида қуёш ва иссиқлик деярли бўлмаслигини айтиш мумкин. Бундай иқлим шароити инсонлар кайфиятига таъсир кўрсатмасдан қолмайди ва тушкунликка сабаб бўлади.  Ўлка аҳолиси сонидан келиб чиқадиган  бўлсак, табиатнинг каттагина қисмига инсон қўли тегмаган. Мамлакат Арктика яқинида жойлашган ва дунёдаги энг тоза жойлардан бири саналади. 

Бу ердаги кран сувлари бутилкада қадоқланган сувдан ҳам тоза, одамлар сувни қайнатиб ўтиришмайди. Норвегиядаги давлат тизими – бозор иқтисодиёти ва социализм аралашмаси саналади. Ҳукумат барчани тенглаштиришга ҳаракат қилади. Инсон қанчалар кўп пул ишлаб топса, шунча кўп солиқ тўлайди. Аксарият инсонлар ушбу мамлакатдаги ойлик кўрсаткичларининг қанчалар баланд эканлигини билишади. Ўқитувчиларнинг бошланғич ойлиги 3500 доллардан ҳисобланади. Мамлакатдаги ўртача ойлик эса 5200 долларга тенг. Одатда инсонлар тонги соат 8 дан кундузги 3-4 гача ишлашади. Бу ерда кун бўйи ишлаб юрган кишини учратмайсиз. Норвегияликлар ишдан кўра кўпроқ бўш вақтни қадрлаб яшайдилар. Меҳнат таътили бир йилда 5 ҳафта давом этади. Гарчи маошлар миқдори жуда катта бўлса ҳам, ўлкадаги нархлар шунга яраша.

Мисол учун, бензиннинг бир литри 1,8 доллар. Автобус чиптаси 11 доллар. Фаст-фуд шохобчасидан сотиб олинган картошка фри ва салқин ичимлик 15 долларга тушади. Талабалар севган қизларини ресторанга олиб киришни орзу ҳам қилишмайди. Сабаби ресторанда икки кишининг таомланиши учун 100 доллардан кўпроқ пул тўлаш керак бўлади.

Юқори нархлар сабаб бу ерда интернет-шоппинг жуда машҳур. Мисол учун, Норвегияда 18 доллар бўлган китобни одамлар интернет орқали Буюк Британиядан 7 долларга етказиб бериш хизмати билан бирга харид қиладилар. Норвегияликлар пулларини бошқа давлатларга бориб сарфлашади. Сабаби у ердаги нархлар нисбатан арзонроқ бўлади. Аксарият фуқаролар Швецияга бориб гўшт, ичимликлар, тамаки ва шоколад олиб келадилар.

Совуқ иқлим шароитларига қарамасдан бу ерликлар ўз вақтларини табиат қўйнида ўтказадилар, қайиқда сузишади, тоғга чиқишади, велосипед учишади. Спорт турлари, балиқ ови, чанғи учиш ва қор машинаси ҳайдаш ҳам кенг тарқалган машғулотлардан бири.

Одамлар буғу ва кийик овлаш ишқибози. Улар ҳафта ўртасида бир марта бассейн ва сауналарга бориб дам оладилар. Пляжларда барбекю пиширишади ва волейбол ўйнашади. Мамлакат одамларининг аксарият қисми қишлоқ ҳудудларида яшайди.

Катта шаҳарлар аҳолиси сони ҳам 100 кишидан ортмайди. Норвегияда китоб ўқиш, уйингизни бўяш ва сайрга чиқиш учун албатта, вақт топа оласиз. Бу Лондон ёки Москвадаги жўшқин ҳаётдан безган инсонлар учун айни муддаодир.

Дўконлар якшанба куни ишламайди. Ҳафта ўртасида эса соат 15:00 да ёпилади. Аксарият компаниялар 16:00 га қадар ишлайди.

Фақатгина айрим супермаркетларни соат 20:00 ёки 22:00 гача ишлаётган ҳолатда кўриш мумкин. Кўп уйлар шундоққина ўрмон ёки сув ҳавзалари ёнида жойлашган. Норвегияликлар табиат билан ёлғиз қолишга қўрқмайдилар. Уйларнинг нархи баланд, совуқ иқлим шароитлари сабабли уйларга сифатли иситиш тизими ҳам керак бўлади. Уйлар ҳашаматли эмас, аммо жуда қулайдир. Уларнинг кўпчилигида полни иситиш тизими ҳамда каминларни кўриш мумкин.

Битта ётоқхонали уйни Ослодан ижарага олиш 1160 долларга тушади. Қишда эса иситиш тизими харажатлари сабаб тўлов 20 фоизга кўтарилади.

Норвегияликлар қаҳва истеъмол қилиш борасида Финляндиядан кейинги иккинчи ўринда туради. Истеъмол кўрсаткичлари киши бошига йил давомида 7 килограммдан тўғри келади.  Бу кунига икки финжон қаҳва дегани. Норвегияликлар уйда таом пиширишни хуш кўрадилар. Улар кўпроқ картошка, сабзи, денгиз маҳсулотлари ва сэндвич ейишади. Маҳаллий таомлар экзотик турга мансуб бўлиб, аксарияти янги буғу ва кит гўштидан тайёрланган бўлади.

Жамоат транспортлари ҳам жуда яхши ривожланган. Маҳаллий одамлар трамвай, автобус ва метро ёрдамида ҳаракатланадилар. Аҳоли сони ярим миллион кишига тенг Осло шаҳрида метро линияси 5 та, бекатлар сони эса 101 та. Норвегия ичида самолётда сафар қилиш жуда қулай. Норвегиядаги автомобиллар нархи Европанинг бошқа мамлакатларига нисбатан қимматроқдир.

Норвегияликлар табиатан соғлом одамлар бўлишади. Улар аксарият вақтларини табиат қўйнида ўтказадилар. Айрим болалар мактабга қадар чанғи учиб етиб олишади. Ёзда тонг пайти туриб югуришади, ролик учишади. Кўпчилик соғлом турмуш тарзига амал қилади, кўп миқдорда балиқ тановул қилади. Бундан ташқари, мамлакат экологияси жуда тоза. Норвегияликлар бир қарашда совуққон ва қўпол кўринсалар ҳам, танишиб олсангиз уларнинг гапдон ва меҳрибон эканликларини билиб оласиз. Бегона инсонни кўчада гапга солиш имконсиз. Замонавий авлод вакиллари бу борада истисно ҳисобланади. Бу ерликлар пул билан мақтанишни аҳмоқлик деб ҳисоблашади.

Аксарият оилалардаги фарзандлар сони 1-2 тадан ошмайди. Норвегияликлар хорижда дам олишни яхши кўришади. Кўпчилик нафақахўрлар эса Испаниянинг иссиқроқ ўлкаларига кўчиб келишади. Ахир нафақадаги одамга иссиққина уйдан бошқа яна нима керак? Бу ердаги нафақа миқдори ўртача 2300 долларни ташкил қилади.

Норвегиянинг йўллари жуда яхши. Аммо барча йўллар бир чизиқлидир. йўлларнинг умумий узунлиги 94 минг километрни ташкил қилади. Ҳудуд тоғли бўлгани сабаб ўлкадаги тоннеллар сони 900 тадан ошади.

Норвегия яшаш учун дунёдаги энг хавфсиз мамлакат сифатида тан олинган. Бу ернинг полициячилари кўчада қурол билан юришмайди. Турмалар эса дам олиш масканларини ёдга солади. 1999 йилда aмерикалик фуқаролардан бири Норвегия турмаларини АҚШ турмалари билан солиштириб ҳам кўрганди.

Охирги йилларда ўлкада Африка ва Яқин Шарқдан келган қочоқлар кўпайиб кетган. Улар бу ерга давлат уларни ижтимоий дастурлар билан ҳимоя қилиши умидида келадилар, шу ерда фарзанд кўрадилар, улар учун нафақа оладилар. Кейин эса ўзларини номуносиб тутишни бошлашади. Муҳожирлар жиноят содир этиш борасида маҳаллий аҳоли вакилларидан 45 фоизга олдинда.

Шу тариқа норвегияликлар бу ҳолатдан норози бўлишни бошлашди ва давлатдан иммиграция талабларини кучайтиришни сўрашди. Оқибатда 2014 йили 7200 та муҳожир ўлкадан депорт қилинди. 2015 йилда эса уларнинг сони 7800 тага етди. Қарангки, кутилганидек жиноятчилик даражаси ҳам бир йил давомида 31 фоизга камайди.

Норвег тилини билиш орқали швед ва дат тилларини ҳам тушуниш мумкин. Норвегияликлар инглиз тилида бемалол гапира олишади. Бунинг сабабларидан бири шундаки, телеэкрандаги кўрсатувлар ва мултьфильмлар дубляж қилинган ҳолатда эмас, оригинал вариантда, субтитрлари билан бирга эфирга узатилади.

Армияда хизмат қилиш барча эркаклар учун мажбурийдир. 2015 йилдан уларнинг сафига аёллар ҳам қўшилган. Инсонлар армияга бажонидил боришади, сабаби улар кўпроқ ажойиб таомлар бериладиган спорт лагерларини ёдга солади. Бироқ қуролли кучлар сафига ҳаммани ҳам қабул қилаверишмайди, бунинг учун маълум талабларга жавоб бериш ва айрим тестлардан ўтиш керак.

Норвегия бетакрор манзараларга эга бўлган сайёрамиздаги энг ажойиб жойлардан биридир. Агар салқин ҳаводан қўрқмасангиз, табиат ва сокин ҳаёт тарзини яхши кўрсангиз, ушбу мамлакат сизга ҳам ёқиб қолади.  

 

 


Қизиқарли


														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 30 октябрдан Ўзбекистон автомобиль йўлларида мобил радарлар жойлашган ҳудуд ҳақида ҳайдов…
11:19 / 02.11.2026
Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма тушди, Ўзбекистондан 2 минг киши ишга жойлашди

Германиядан 2026 йил давомида Ўзбекистонга 45 минг нафар мутахассис бўйича буюртма келиб тушган. Бироқ ҳозиргача атиги 2 мин…
12:07 / 02.11.2026
Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Наманган шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали бўлими бошлиғи ва устаси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий эле…
22:50 / 30.10.2026
Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграциясига бағишланган йиғилишда ҳудудлар кесимида хорижда ишлаётган фуқароларнинг ўртача…
11:48 / 02.11.2026
Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026
Хазонларни ёқманг, табиатни ва ўзингизни заҳарламанг!

Хазонларни ёқманг, табиатни ва ўзингизни заҳарламанг!

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси дала майдонларида анғиз, хазон, шох-шабба ва бошқа ўсимликлар қолдиқларига ўт қўй…
10:08 / 02.11.2026
ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

ССВ Куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

Қўлбола ва тегишли стандартларга жавоб бермайдиган иситиш жиҳозларидан фойдаланиш — ҳаёт учун хавфли. Куз-қиш мавсумида ис г…
16:25 / 29.10.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ҳовлисидан автотураргоҳлар чиқарилади

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлиларидан автотураргоҳлар ва автомобиль йўлакларини ташқарига чиқариш режала…
11:28 / 02.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!