$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Бир нечта ҳудудда табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат бюджетига 934,1 млн. сўм зарар етказилгани аниқланди

13:11 / 10.03.2023

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда.

Хусусан Андижонда «Н.Г.» МЧЖ раҳбари М.Ш. ва бошқалар корхонанинг ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 1 млн. кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Пахтаободда «Ў.C.» МЧЖ раҳбари Т.У. ва бошқалар “Маърифат” МФЙ ҳудудидаги ғишт ишлаб чиқариш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 402,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Балиқчи туманида фуқаро М.М. ўзининг хонадонида ташкил этган яширин ёғ ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 276,1 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Андижон туманида эса “Э.Ш.» ва“М.Д.» оилавий корхоналари раҳбарлари ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш цехи ва чойхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 159,7 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, Навоий вилоятида «Б.З.» МЧЖга қарашли иссиқхонада табиий газ сарфи бўйича маълумотларни электрон тарзда газ таъминоти корхонаси дастурига жўнатишга мўлжалланмаган газ ҳисоблаш ускунасидан фойдаланиб, жами 72 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 934,1 млн. сўм зарар етказилган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Биз ҳар куни аксарият вақтимизни ижтимоий тармоқларга бағишлаймиз: кайфиятимизни кўтариш, янгиликларни билиш ёки дўстлар бил…
15:14 / 12.05.2025
Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Аленка Суҳадолникдан ишонч …
19:18 / 12.05.2025
13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:36 / 12.05.2025
Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Апрель ойида Soliq мобил иловасидан истеъмолчиларга 115.1 миллиард сўмлик кешбеклар тўлаб берилган

Март ойида бу сумма 103.2 миллиард сўмни ташкил этганди. Тўланган кешбекларнинг энг кўп қисми эса Тошкент шаҳрида (45 миллиа…
20:30 / 10.05.2025
Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Бу ҳақда ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилинди.
14:34 / 12.05.2025
Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, Солиқ мобил иловасида 10 миллион 965 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
12:10 / 11.05.2025
Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Қарор Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда эълон қилиниши кутилмоқда.
15:40 / 10.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

АҚШга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 май куни АҚШ Ҳаво ва денгиз операциялари ходимлари Виэкес оролига ноқонуний киришга уринган тўрт нафар Ўзбек…
14:12 / 10.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!