БМТ Бош Ассамблеяси Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Украинада тинчликни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги резолютсияни қабул қилди. “Украинада барқарор тинчликни қўллаб-қувватлаш” деб номланган резолютсия учун 107 давлат овоз берди, 12 давлат қарши чиқди, 51 мамлакат бетараф қолди.
Россия, Беларус, Буркина-Фасо, Бурунди, Куба, Шимолий Корея, Эритрея, Эрон, Мали, Нигер, Никарагуа ва Судан унга қарши овоз берди.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон 51 та бетараф давлат қаторидан жой олди. Туркманистон эса овоз беришда умуман иштирок этмади.

Резолютсия матнида Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги қўллаб-қувватланиши билдирилган. АҚШ лойиҳа матнидан айнан суверенитет ва ҳудудий яхлитлик, шунингдек БМТ Низомига оид икки бандни олиб ташлашни таклиф қилганди. Бироқ давлатлар АҚШ таклифи бўйича овоз беришни рад этган ва резолютсия биринчи кўринишда қабул қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!