АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан музокаралар юзасидан гапирар экан, натижа қандай бўлишидан қатъи назар, Вашингтон устунлигини сақлаб қолишини билдирди. Унинг таъкидлашича, “келишув бўладими ёки йўқ АҚШ барибир ютади”.
Шу билан бирга, у Хитойни огоҳлантириб, агар Пекин Эронга қурол етказса, бу жиддий оқибатларга олиб келишини айтди.
New York post хабарига кўра, Hormuz боғози ҳудудида ҳарбий фаоллик кучайган, минтақадаги кескинлик сақланиб қолмоқда.
The Times of Israel хабар қилишича, Хитой Эронни қуроллантириш ҳақидаги иддаоларни рад этган. Хитой элчихонаси бу айбловларни асоссиз деб атаб, Пекин ҳеч бир томонга қурол етказиб бермаслигини маълум қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!