Павел Дуров Telegram асосчиси WҳатсАппъни кескин танқид қилиб, мессенжер фойдаланувчиларни чалғитиши ва маълумотлар хавфсизлиги борасида саволлар мавжудлигини билдирган.
Унинг айтишича, WhatsApp миллиардлаб фойдаланувчиларни “энг катта истеъмолчиларни алдаш ҳолатларидан бири”га дучор қилаётган бўлиши мумкин. Дуров, шунингдек, Telegram ҳеч қачон фойдаланувчи хабарларини ўқимаслигини таъкидлаган.
Бунга жавобан WhatsApp вакиллари X платформасида баёнот бериб, мессенжерда сукут бўйича тўлиқ шифрлаш (энд-то-энд encryption) қўлланилишини маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, шахсий ва гуруҳли хабарлар, қўнғироқлар ҳамда захира нусхалар ҳам ҳимояланган.
Шу билан бирга, технология оламида X компаниясининг iOS учун янги XChat иловасини ишга туширишга тайёрланаётгани ҳам муҳокама қилинмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!