$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

Собиқ “Тоштурма” ўрнида “дом” қурилиши мумкин

16:42 / 06.11.2025

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари Сайёра Абдикаримова томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовга Юнусобод тумани Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси ҳудудига замонавий хиёбон барпо этилиши масаласи юзасидан 6 октябрда сенатор сўрови юборилганди. Ҳокимлик бунга жавобан 13 октябрда тегишли маълумотнома йўллади. Сенат матбуот хизмати уни 6 ноябрда эълон қилди.

Юнусобод тумани Наманган кўчаси 1-уйда жойлашган собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси бино-иншоотлари ва унга тегишли ҳудуд 2018 йилда Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилган эди. Ҳужжат билан мазкур ҳудудда барча зарур инфратузилмага эга замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юклатилганди. Халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур бўлган мазкур ҳибсхона ўша йилнинг январь ойида Зангиота туманига кўчирилган эди.

Бироқ орадан анча вақт ўтганига қарамай, фармойишда белгиланган вазифалар ижроси ҳанузгача тўлиқ таъминланмагани, ҳудуд қаровсиз ҳолатда қолаётгани, айрим қурилиш компаниялари томонидан эса ҳудуддан хусусий манфаатларда фойдаланишга бўлган уринишлар кузатилаётгани фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани туфайли сенатор сўрови юборилганди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг  2020 йил 7 октябрдаги қарорига асосан Огнеупор корхонасига Чинобод кўчасидаги ўзига тегишли объект бузиб ташлангани учун компенсация сифатида 2,9 гектар ер майдони (собиқ тергов ҳибсхонаси ҳудуди) берилган ҳамда кадастр ҳужжатлари шакллантирилиб, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи 2021 йил 5 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Юнусобод тумани Қурилиш бошқармаси Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосаси асосида 76 квадрат метр майдонга эга маъмурий бино лойиҳаси тасдиқланган. Қурилиш 2024 йил 6 апрелда фойдаланишга топширилган бўлиб, объект нотурар жой сифатида рўйхатдан ўтказилган. Кейинчалик ушбу участка консервация зонасига киритилган, яъни қўшимча турар жой ва нотурар жой объектларини қуриш тақиқланган.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳолат ҳудудга чиққан ҳолда ўрганилиб, жамият раҳбари билан суҳбатлашилганида маълум бўлишича, компенсация тариқасида олиб қўйилган Чинобод кўчаси 8-уй манзилда жойлашган ер майдонида дастлаб корхона ёнғинга чидамли материаллар ишлаб чиқариш учун саноат объектини қуришни режалаштирган.  Бироқ ер майдони тўлиқ аҳоли пунктида жойлашгани, атрофи тўлиқ уй-жойлар билан қамраб олингани сабабли ишлаб чиқариш корхонаси қуриш мумкин эмаслиги маълум бўлган. Шу сабабли  замонавий меҳмонхона қуришга қарор қилинган, бироқ ҳозирда лойиҳани амалга ошириш учун маблағ етишмаяпти.

Ҳокимлик хатида келтирилишича, 2022 йилда, сўнгра 2025 йил февраль-август ойларида корхона 2,9 гектар ер майдонини хусусийлаштириш учун ариза топширган. Бироқ, Тошкент шаҳрининг Бош режасига кўра, участка консервация зонасига киритилгани сабабли улар рад этилган. Корхона раҳбарияти участка консервация зонасидан чиқарилган тақдирда инвесторни жалб қилиб, меҳмонхона ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари бўлган кўп қаватли турар жой биносини қуриш лойиҳасини амалга ошириш ниятида.

 



														
														23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:30 / 22.09.2026

														
														Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метрополитенида 21-сентабр куни йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» АЖ ма…
12:31 / 22.09.2026

														
														Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026

														
														Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан онлайн мурожаат қилиш имконини берувчи портал ишга туширила…
12:22 / 22.09.2026

														
														Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юз…
12:16 / 22.09.2026

														
														Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Венгрия бош вазири Петер Мадяр Сексард шаҳрида ўтказилган вино фестивалида овқат олиш учун навбатда турганида бир эркак унин…
10:22 / 22.09.2026

														
														Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле компанияси ва Ирландиянинг Маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси (ДПC) ўртасидаги олти йиллик низо компанияга 403 милл…
10:04 / 22.09.2026

														
														Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларига Ҳин…
09:47 / 22.09.2026

														
														Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Бугун Президент Администрацияси раҳбари Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби билан учрашди. Унда ўзаро алоқаларни ривожлантириш м…
09:13 / 22.09.2026

														
														Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда 22-сентабр куни бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологи…
16:36 / 21.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026
Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метросида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди

Тошкент метрополитенида 21-сентабр куни йўловчи ташиш бўйича янги рекорд қайд этилди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» АЖ ма…
12:31 / 22.09.2026
Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарё вилоятида университетнинг учинчи босқичида таҳсил олаётган талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сот…
15:56 / 21.09.2026
“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026
Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юз…
12:16 / 22.09.2026
Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган. Бу…
15:58 / 21.09.2026
Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Бугун Президент Администрацияси раҳбари Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби билан учрашди. Унда ўзаро алоқаларни ривожлантириш м…
09:13 / 22.09.2026
Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Эркак Венгрия бош вазирининг юзига шароб сепди

Венгрия бош вазири Петер Мадяр Сексард шаҳрида ўтказилган вино фестивалида овқат олиш учун навбатда турганида бир эркак унин…
10:22 / 22.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!