Бойсун тумани ҳокимлиги балансида турган 2013 йилда ишлаб чиқарилган Captiva-2 автомобили аллақачон техник носоз ҳолатга келиб қолган. Бу ҳақдаги хулоса Сурхондарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Ф.Маманов томнидан берилган ва туман ҳокимлигининг янги – Trailblazer автомобилини сотиб олишига ҳам “эътирози йўқ”.
Блогер Қобил Хидировнинг эътибор қаратишича, вилоят ҳокимлиги бунда эскирган ва носоз ҳолатдаги Captiva-2 автомобили аукцион савдоларига сотувга чиқарилиши шарт қилиб белгиланган бўлишига қармасдан, туман ҳокими А.Жўраев мазкур автоуловни оператив бошқарув ҳуқуқи билан Бойсун тумани прокуратурасига бепул ўтказиб беради. Яъни вилоят ҳокимлиги кўрсатмасига қарши ўлароқ автомашина электрон аукционга қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, ҳокимлик ва UzAuto Motors ўртасида тузилган шартномага кўра, қора рангли янги Trailblazer LTZ-AT ҳокимликка 398 миллионга тушади.
Маълумот учун, амалдаги тартиб бўйича туман ҳокимлари хизмат машиналарининг нархлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан, двигатель энг юқори қуввати 2000 см. кубдан ошмаслиги лозим.
Агар туман тоғли ҳудуд бўлса, бу қувватни 3000 см. кубгача оширишга рухсат берилиши мумкин. Базавий ҳисоблаш миқдорининг истисно чегараси кўрсатилмаган.
Бу Ҳукуматнинг тегили қарори билан белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!