“Ўзенергоинспексия”нинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида, Самарқанд шаҳрида 2,6 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) аниқланган.
Текширув давомида МЧЖга қарашли, қуввати 34 кВт бўлган электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб ишлатилгани маълум бўлган.
Оқибатда, электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 680 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани қайд этилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани билдирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!