$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Бразилияда оммавий тартибсизлик: халқаро ҳамжамият ҳукуматни қўлламоқда

10:17 / 09.01.2023

Кеча, 8 январь куни Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаро тарафдорлари полиция билан тўқнашиб, Бразилиядаги ҳукумат биноларига бостириб киришди. Улар парламент биноси, Федерал Олий суд ва давлат раҳбарининг ишчи қароргоҳини вайрон қилган.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Кўплаб халқаро сиёсий арбоблар намойишчиларнинг ҳаракатларини қоралаб, Луиз Инасио Лула да Силва ва унинг ҳукуматини қўллаб-қувватлашларини маълум қилган.

Қайд этилишича, Болсонаро тарафдорлари октябрдаги президентлик сайловлари натижаларига қарши чиқди. Бразилия байроқлари ва сариқ-яшил либос кийган намойишчилар парламент, Федерал Олий суд бинолари ва давлат раҳбарининг ишчи қароргоҳи ҳисобланган Планальто саройининг ойналарини синдирган. Дам олиш кунларида бўш турган маъмурий бинолар қўриқчилари қоидабузарларга қарши тура олмаган.

Бразилия пойтахти федерал округидан келган ҳарбий полиция вертолёти намойишчиларга қарата кўздан ёш оқизувчи газли гранаталарни улоқтирган.

Тартибсизликлар бошланганидан бир неча соат ўтгач, Бразилиядаги полиция бўлинмалари намойишчиларни ўзлари эгаллаб олган ҳукумат биноларидан чиқариб юборишга муваффақ бўлди. Дастлаб 30 нафар намойишчи ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ Globo телеканали тартибсизликларда қатнашган 150 нафар маҳбус ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Бразилия расмийларининг муносабати

Лула да Силва тарафдорлари бош прокурордан Бразилияда федерал хавфсизлик кучларидан фойдаланишга рухсат беришни сўради.

Бразилия президенти мамлакат пойтахтида якшанба кунги тартибсизликларда иштирок этган фуқароларни аниқлаш ва уларни жазолашга ваъда берди. У тартибсизликлар муносабати билан вазирлар иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказган.

Январь ойи охиригача Бразилияда фавқулодда ҳолат жорий қилинган

Бразилия бош прокуратураси ҳукумат манфаатларини ҳимоя қилиб, пойтахт жамоат хавфсизлиги бошқармаси собиқ раҳбари Андерсон Торресни ҳибсга олишни талаб қилди.

Бразилия бош прокурори Аугусто Арас пойтахт федерал округи прокуратурасидан Бразилиядаги тартибсизликлар юзасидан жиноий иш қўзғатишни сўраган.

Халқаро ҳамжамиятнинг муносабати

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича масъул Хосеп Боррел Европа Иттифоқи Бразилияда намойишчиларнинг парламент ва ҳукумат биноларини эгаллаб олишини қоралаши ва мамлакатнинг қонуний равишда сайланган президенти Луиз Инасио Лула да Силвани тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдиргани..

Аргентина президенти Альберто Фернандес халқаро ҳамжамиятни Бразилиядаги тартибсизликларни қоралашга чақирган.

Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверлининг айтишича, унинг мамлакати Бразилиядаги ҳукуматга қарши намойишлар фонида Лула да Силвани тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

АҚШ президенти Жо Байден Бразилиядаги вазиятни даҳшатли, деб атади. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эса намойишларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Чили раҳбари Габриэль Борич Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонаро тарафдорлари уюштирган тартибсизликларни қоралаб, буни “демократияга қарши қўрқоқларча ҳужум” сифатида баҳолади.

Венесуэла президенти Николас Мадуро собиқ президент Жаир Болсонаро тарафдорларини неофашистларга қиёслади.

Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири, Италия бош вазир ўринбосари Антонио Тажани Бразилиядаги президентлик сайлови натижалари ҳурмат қилиниши кераклигини айтди.

Франция етакчиси Эммануэль Макрон пойтахтдаги тартибсизликлар муносабати билан Лула да Силвани қўллаб-қувватлашини билдирди.

Мексика ташқи ишлар вазири ва Куба президенти Мигель Диас-Канель ҳам тартибсизликларни қоралаган.

Эквадор раҳбари Гильермо Лассо намойишларни демократияга ҳурматсизлик, деб атади.

Колумбия президенти Густаво Петро Бразилиядаги воқеалар муносабати билан Америка Давлатлари Ташкилотининг (OAS) шошилинч йиғилишини ўтказишга чақирди ва буни фашизмнинг демократияга зарбаси сифатида баҳолади. OAS бош котиби Луис Алмагро Болсонаро тарафдорларининг давлат муассасаларига ҳужумларини “фашистик” руҳ билан йўғрилганини таъкидлади.


Бу ҳам қизиқ

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси …
20:32 / 12.05.2025
Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словениянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Аленка Суҳадолникдан ишонч …
19:18 / 12.05.2025
Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Биз ҳар куни аксарият вақтимизни ижтимоий тармоқларга бағишлаймиз: кайфиятимизни кўтариш, янгиликларни билиш ёки дўстлар бил…
15:14 / 12.05.2025
Ота-она қарамоғисиз қолган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Ота-она қарамоғисиз қолган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида, ота-она қарамоғисиз қолган, вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаро…
12:28 / 13.05.2025
Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортацияси расман тасдиқланди

Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортацияси расман тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Аҳмадович…
14:30 / 13.05.2025
Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, Солиқ мобил иловасида 10 миллион 965 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
12:10 / 11.05.2025
Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

Бу ҳақда ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилинди.
14:34 / 12.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 12–14 май кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
09:26 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!