Эрон Ички ишлар вазирлиги ватанига депортация қилинган афғон ўқувчилари учун онлайн таълим дастурини ишга туширди. Ҳукумат Эронни тарк этишга мажбур бўлган афғон ўқувчилари учун онлайн ўқитишни таклиф қилмоқда.
Оммавий депортация кампанияси ортидан қарийб 280 минг нафар афғон ўқувчи ватанига қайтган. Шунга қарамай, 2025-ўқув йили учун Эроннинг давлат таълим тизимида 300 мингга яқин афғон рўйхатга олинган.
“Ҳозиргача ўқувчиларнинг ёки уларнинг оила аъзоларининг бирортаси ҳам бу хизматдан фойдаланишни сўрамаган ва таклифни қабул қилмаган”, – деди Хорижий фуқаролар ва муҳожирлар ишлари бошқармаси раҳбари Нодир Яраҳмадий.
Дастур ҳали ҳам амалда, у депортация сиёсати доирасида кўплаб афғонларнинг яшаш гувоҳномалари ва рўйхатга олиш ҳужжатлари бекор қилингач, ишлаб чиқилган.
Афғонистонлик қочқинлар ва муҳожирларнинг дунёдаги энг кўп аҳолисига мезбонлик қилаётган Эрон мамлакат миллий хавфсизлик ва иқтисодий муаммоларни асос қилиб, сўнгги ойларда депортацияларни тезлаштирган. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари фаоллари “Толибон” бошқарувидаги Афғонистонга қайтган болалар таълимдан четда қолишидан хавотирда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!