“Масъуд Пизишкиён бу ҳақда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқотда маълум қилди”, дея хабар бермоқда Reuters.
“Теҳрон ўзининг ядровий дастури объектларини янада кенг кўламда қайта тиклайди. Мазкур дастурнинг мақсади ядро қуролини яратиш эмас, Эрон ядро дастури фуқаролик мақсадларига йўналтирилган”, — деган Эрон президенти.
2025 йил июнь ойида АҚШ Эроннинг Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги энг муҳим ядро иншоотларига кучли ва чуқур зарба берувчи авиабомбалар билан ҳужум қилганди.
Ўшанда Оқ уй бу зарбалар Эрон ядро дастурини, яъни ядро қуроли яратишга қаратилган лойиҳасини бутунлай йўқ қилганини маълум қилган. Бироқ кейинчалик оммавий ахборот воситалари АҚШ разведка маълумотларига таяниб, бомбардимонлар кутилган натижани бермаганини, дастур ривожланишини фақат бир неча ойга кечиктирганини ёзганди.
Эрон ядро дастурининг ҳозирги ҳолатини мустақил баҳолаш қийинлигича қолмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп эса агар Теҳрон ядро дастурини қайта тиклашга ҳаракат қилса, Эрон ядровий иншоотларига янги ҳужумлар уюштиришни буюриши ҳақида огоҳлантирганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!