$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Бугун – 9 февраль буюк бобомиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун!

11:29 / 09.02.2024

1. Навоий буюк шоир, тадбиркор, иқтисодчи ва миллиардер бўлган.

 “Фахри Ҳиротий”га асосланиб Бертеснинг маълумот беришича, Навоийнинг 1 кунлик даромади 75 минг динор бўлиб, шундан 15 минг динорини харажатлари учун сарфлаган. Навоийнинг 1 кунлик маоши бугунги ҳисобда 15 миллион 900 минг доллар, харажатлари 3 миллион 800 минг доллар, соф даромади эса 12 миллион 720 минг долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич бир йилда 4 миллиард 642 миллион 800 минг долларни ташкил этган. Навоий бу даромадларини илм-фан йўлида, мамлакат ободончилиги йўлида сарф этган.

2. Навоийнинг фарзандлари бўлганми? Тарихий манбаларга кўра, Навоий оила қурмаган, лекин буни аниқ факт дея олмаймиз.

Навоийшунос олим Муҳаммаджон Маҳмуднинг “Навоий ҳаёти ва ижодига янгича қараш” номли рисоласида келтирилишича: Навоийнинг ҳақиқатдан ҳам ўз пуштикамаридан бўлган фарзандлари бўлмаган, аммо фарзанд сифатида қабул қилган шогирдлари бўлган. Улар Мир Иброҳим ҳамда Хожимуҳаммад ҳисобланади. Уларнинг ҳар иккиси ҳам Навоий хонадонида суюкли фарзанд ва билимдон шогирд сифатида эъзозланган. Бунга мисол тариқасида эса “Мажолис ун-нафоис” асарида Мир Иброҳимга нисбатан “Ўғилчилай”, яъни “Ўғилчадай асрабмен” дея келтирилган сатрларни мисол қилиш мумкин.

3. Навоий дасхатинимарҳума Навоийшунос олим Суюма Ғаниева 1991 йил мустақиллик совғаси сифатида Эроннинг “Кўҳи Гулистон” музейидан олиб келган. Суюма опагача бу дасхатни жуда кўплаб Навоийшунос олимлар жумладан, Ҳамид Сулаймон ҳам излаган бўлиб, дасхатни топишнинг иложи йўқ деган хулосага келган.

4. Навоий муҳрига қандай сатрлар битилганини биласизми?

Навоий муҳрига араб ҳарфлари билан “Сен бу дунёда бир йўловчидек, бир фақирдек яшагин, фақир Навоий”, деган сатрлар битилган экан.

5. Илк роботлар ҳақида Навоий ёзиб қолдирган десам ишонасизми?У Фарҳод ва Ширин достонида:

                                                                 Бўлур, дарвоза ичра ошкоро,

Темир жисмики қилмиш пайкар аро.

Яъни, одамга жуда ўхшаш бўлган темир таннинг ичи қувватга тўладир, дея ёзиб қолдирган.

6. Телевизорни ким кашф қилган? Грабовиский ва Белянискийларми? Йўқ, Алишер Навоий ўзининг Фарҳод ва Ширин достонида:

Ғаройиб кўп ҳувайдо бўлғусидир,

                      Басанда шакл пайдо бўлғусидир, - дея ёзади.

Яъни, ғаройиб жисм ичида турли шакллар пайдо бўлади. Унинг номи ойнаижаҳон деб номланади.

7. 5 аср олдин дивегател, яъни мотор ҳақида ким ҳам ўйлабди дейсиз? Шубҳасиз, Навоий:

             Киши ҳайрати бирла жумбуш намоил,

Ул оташгоҳ ичра ҳарорат фузой.

Яъни, одам гавдасига ўхшайдиган нарса ичида олов ёниб, ҳарорат етилади.

8. Навоий лифт ва эскалаторнинг ишлаш тизими ҳақида ёзганида Америкалик кашфиётчи Жесси Ренодан ном-нишон ҳам йўқ эди. Унинг “Саббаи сайёр”достонида шундай мисралар бор:

Поялар маҳдамида бўлгай паст,

           Айлагай бир-бирининг юзига нишаст.

Яъни, шоҳ бу тахтга чиқадиган бўлса, тиллапоялар унга томон пасайиб, ёки кўтарилиб бир-бирининг устига ётади.

9. Навоий 5 аср олдин светофор ҳақида айтиб ўтган:

          Ҳилқатиким то айламиш жонон қизил, сариғ, яшил,

Шулайи оҳим чиқар, ҳар он қизил, сариғ, яшил.

У пайт автомобиллар бўлмаган, шунинг учун Навоий бу рангларда ёр кайфиятини ифодалаган, холос.

10. Портловчи модда-бомба ҳам Навоийнинг ғояси десам ишонаверинг. Шоир:

Бориб тушди адо аросиға чуст,

    Азим ун чиқарди тегиб ерга руст.

Яъни, коптоксимон жисм ерга тушиб ўзидан даҳшатли садо чиқарди.

Юқоридаги мисоллардан шуни англаймизки, аввал ғоялар, кейин ихтиролар пайдо бўлган!

 

Тайёрлади: Сабоҳат Саидризо


Илм-фан


														
														Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026

														
														Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

1958 йилда АҚШнинг Ford компанияси бензин ўрнига атом энергиясидан фойдаланадиган автомобиль — Ford Nucleon концепциясини та…
09:27 / 07.10.2026

														
														Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда Сунъий интеллект университети очилади

Қозоғистонда 2026 йилда янги форматдаги технологик олийгоҳ – Сунъий интеллект университети очилади. Бу ҳақда кеча, 24 апрель…
16:53 / 25.04.2026

														
														NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

NASA Ернинг янги суратларини эълон қилди

Ойга сўнгги бошқариладиган миссия 1972 йил декабрь ойида Американинг "Аполлон-17" экспедицияси доирасида амалга оширилган эд…
14:18 / 04.04.2026

														
														Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

Ҳайдовчиларни уйқудан огоҳлантирувчи ақлли кўзойнак яратилди

“Ҳайдовчилар учун уйқуга қарши ақлли кўзойнак — AntiSleep Glasses” номли ЭҲМ учун яратилган дастур Адлия вазирлиги томонидан…
17:32 / 24.12.2025

														
														Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича Нобел мукофоти ғолиблари аниқланди

Кимё бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти ғолиблари эълон қилинди.
18:32 / 08.10.2025

														
														Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти топширилди

2025-йилги Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Мери Брункоw, Фред Рамсделл ва Шимон Сакагучига топширилди.
17:53 / 06.10.2025

														
														Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Тил сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари йил якунига қадар ишлайди

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча тегишли бўлимларга ушбу топшириқлар етказилди
16:14 / 24.09.2025

														
														Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Энди супер контракт миқдорини ОТМ ректорлари белгилайди

Мақсадли қабул асосида тавсия этилган абитуриентлар ушбу имтиёзда
10:53 / 23.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!