Бугун 7 ноябрь куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида чиқинди ташувчи юк машинаси ҳайдовчиси иш вақтида бир фуқарони босиб кетган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Унинг маълум қилишича, воқеа бугун соат тахминан 08:30 ларда Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Ҳалок бўлган фуқаро Бухоро давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси бўлгани маълум қилинди. Қиз чиқиндини ташлаш учун келган вақтида “Махсусавтохўжалик” МЧЖнинг 42 ёшли ҳайдовчиси уни босиб кетган. “Мусоровоз” юк қутисини бўшатиб, иккинчиси томонга ҳаракатланаётган вақтида машинанинг олд томонидан ўтиб кетаётган қизни босиб қолган.
Қиз паст бўйли бўлгани учун юк машина кабинасига жуда яқин келган вазиятда ҳайдовчи уни илғамай қолган ва машинани устига ҳайдаб юборган. Қиз воқеа жойида вафот этган”, дейилади берилган ахборотда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!