Бухорода фуқароларга сохта паспорт тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу тадбир давомида, фуқаро Х.У. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга чет элга чиқиш учун тақиқ қўйилган бўлсада, танишлари ёрдамида 3 600 АҚШ доллари эвазига қўшни Қирғизистон Республикаси фуқароси сифатида сохта паспорт тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси чегара постидан ўтказиб қўйишга келишиб олгани аниқланган.
Шундан сўнг, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган олган вақтида ҳуқуқ тартибод органи ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!