$
12160.99 UZS
-72.68
153.92 UZS
-0.92
14178.50 UZS
-55.38
31° Кечаси 18°

Кимларга “контракт пули” тўлаб берилади?

17:05 / 22.12.2024

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорига мувофиқ мамлакатдаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Темир дафтар”га киритилган оила фарзандлари, шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача, аммо базавий ҳисоблаш миқдори (375 минг сўм)нинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.

Яъни, “Ёшлар дафтари”га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади:

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;

Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба;

Оила боқувчиларининг камида биттаси биринчи гуруҳ ёки ҳар иккаласи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди;

Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;

Оиласи кам таъминланган талаба.

“Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги:

– оила аъзоси “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган;

– ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

– боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

– ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

– ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

– I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

– фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

– жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

– ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

– юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

– зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

– Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

– ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

– даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

– жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

– муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

– психологик маслаҳатга муҳтож;

– никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

– деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

– ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.



														
														Ўзбекистондаги барча вокзал ва станциялар номи давлат тили қоидаларига мослаштирилади

Ўзбекистондаги барча вокзал ва станциялар номи давлат тили қоидаларига мослаштирилади

“Ўзбекистон темир йўллари”га қарашли вокзаллар, станциялар, разъездлар номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлашти…
16:13 / 19.10.2025

														
														9 ой давомида судга 50 мингдан зиёд эр-хотин ажрашиш учун ариза берди

9 ой давомида судга 50 мингдан зиёд эр-хотин ажрашиш учун ариза берди

Бу ҳақда Олий суднинг шу даврда судлар томонидан кўриб чиқилган фуқаролик ишлари юзасидан берган ахборотидан маълум бўлди.
15:18 / 19.10.2025

														
														20 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

20 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

20 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секунд…
15:05 / 19.10.2025

														
														Ўзбекистонда аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми энг юқори ҳудуд қайси?

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми энг юқори ҳудуд қайси?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-август ойлари якунига кўра аҳоли жон бошига кўрсатилган бозо…
13:12 / 19.10.2025

														
														Тошкентда икки адвокат қўлга олинди

Тошкентда икки адвокат қўлга олинди

Тошкент шаҳрида хизмат мавқеларидан фойдаланган ҳолда мўмайгина даромад топишни режа қилган адвокатлик бюроси адвокати ҳамда…
12:03 / 19.10.2025

														
														Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

“Ўзгидромет” 20–23 октябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
09:27 / 19.10.2025

														
														Навоийда ФВБ бошлиғи, Сурхондарёда эса МИБ ходимлари пора билан ушланди

Навоийда ФВБ бошлиғи, Сурхондарёда эса МИБ ходимлари пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини ўзининг хи…
09:03 / 19.10.2025

														
														Бойсунда ўқитувчи ўқувчини уриб, елкасини синдирдими?

Бойсунда ўқитувчи ўқувчини уриб, елкасини синдирдими?

Тармоқларда тарқалган видеолавҳада ўқитувчи Й.Ҳ. исмли шахс мактабга футболка кийиб келган С.Ж. исмли ўқувчини жазолаб, унга…
16:33 / 18.10.2025

														
														Ўзбекистонда педофиллар учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш таклиф қилинди

Ўзбекистонда педофиллар учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш таклиф қилинди

Олий Мажлис депутати “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси Дилноза Азизова ҳам бу воқеага ўз муносабатини билдирди.
16:05 / 18.10.2025

														
														19 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секу…
14:47 / 18.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Украина Хитойга қарши санкциялар қўллаши мумкин

Украина Хитойга қарши санкциялар қўллаши мумкин

Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг айтишича, Россия Украинага қарши урушни фақат Хитойнинг сиёсий ва и…
15:48 / 17.10.2025
АҚШ Украинага Tomahawk ракеталарини бермайди

АҚШ Украинага Tomahawk ракеталарини бермайди

Axios нашрининг хабар беришича, АҚШ президенти Украина раҳбари Володимир Зеленский билан ўтказилган “кескин” руҳдаги учрашув…
14:21 / 18.10.2025
Индонезия Ғазо можароси туфайли исроиллик спортчиларга виза беришдан бош тортди

Индонезия Ғазо можароси туфайли исроиллик спортчиларга виза беришдан бош тортди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Индонезиянинг бу йил Жакартада ўтказиладиган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида ишт…
16:51 / 19.10.2025
Португалияда ҳам жамоат жойларида бурқа ва ниқоб тақиқланиши мумкин

Португалияда ҳам жамоат жойларида бурқа ва ниқоб тақиқланиши мумкин

Португалия парламенти жамоат жойларида “жинсий ёки диний” сабабларга кўра юзни ёпиб турувчи кийим кийишни тақиқловчи қонун л…
12:22 / 18.10.2025
Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик Украинага таслим бўлди

Россия армиясида жанг қилган ўзбекистонлик Украинага таслим бўлди

У Ўзбекистон ҳукуматидан ватанга қайтишда ёрдам сўрамоқда.
09:47 / 18.10.2025
АҚШда Трамп сиёсатига қарши намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди

АҚШда Трамп сиёсатига қарши намойишлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди

Хабарларга кўра, бутун мамлакат бўйлаб Трамп маъмуриятининг сиёсатидан норози фуқаролар полициячиларга пиротехника воситалар…
14:36 / 19.10.2025
20 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

20 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

20 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секунд…
15:05 / 19.10.2025
АҚШ фуқаролигидан сиёсий сабабларга кўра воз кечиш кескин ортган

АҚШ фуқаролигидан сиёсий сабабларга кўра воз кечиш кескин ортган

Чет элда доимий яшовчи америкаликлар сиёсий сабабларга кўра АҚШ фуқаролигидан тобора кўпроқ воз кечмоқда.
16:56 / 19.10.2025
18 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

18 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 18 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
17:46 / 17.10.2025
Six Kings Slam. Финалда Карлос устун келган Янник Синнер 6 млн доллар ишлаб олди

Six Kings Slam. Финалда Карлос устун келган Янник Синнер 6 млн доллар ишлаб олди

Ар-Риёдда теннис бўйича Топ-10 ракетка усталари иштирокидаги турнир якунланди.
11:17 / 19.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!