АҚШ Иммиграция ва божхона назорати 2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача Ўзбекистонга 572 кишини депортация қилган. Бу ҳақда 2024 йил 19 декабрь куни эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.
Ушбу ҳисоботга кўра, бу давр ичида 192 мамлакатга 271 484 киши депортация қилинган. Таъкидланишича, бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Депортация қилинганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баравар кўп, яъни 142 580 кишини ташкил этади.
Қайд этилишича, ўн йилликда максимал кўрсаткич 2014 йилда қайд этилган – 315 943 киши. Доналд Трампнинг АҚШда биринчи муддатда президентлик қилган пайтида энг кўп депортация қилинганлар сони 267 258 нафарни ташкил қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!