Европа Иттифоқи Россия томонидан Украинага бўлган босқиннинг 3 йиллиги муносабати билан мамлакатга қарши 16-санкциялар пакетини тайёрламоқда.
“2025 йил февралида эълон қилиниши кутилаётган навбатдаги чекловларга тайёргарлик аллақачон бошланган”, – деб ёзади Welt am Sonntag нашри.
Брюсселдаги дипломатларга кўра, санкцияларнинг 16-пакети Москвага “аниқ сигнал” сифатида назарда тутилган бўлиб, у Россия иқтисодиётининг ҳозиргача санкциялар умуман таъсир қилмаган ёки етарли даражада таъсир кўрсатмаган соҳаларига қарши чораларни ўз ичига олади.
“Ушбу санкциялар пакети Россия ҳарбий машинасини ва бу урушни амалга ошираётганларни, жумладан, Хитой компанияларини заифлаштиришга қаратилган”, — дея таъкидлаган ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Каллас.
Аввалроқ, Европа Иттифоқининг Россияга қарши 15-санкциялар пакети қабул қилинган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!