Иқлимшунос фикрига кўра, автомобиль Ўзбекистон иқлимига тўлиқ мослаштирилмаган.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълумотига кўра, Cobalt автомобилларидаги ҳарорат датчиклари Ўзбекистон иқлимига тўлиқ мослаштирилмаган. Йўриқномада +40 даража ҳароратдан юқорида датчик кўрсаткичлари ноаниқ бўлиши мумкинлиги қайд этилган.
2020 йилда ишлаб чиқарилган оқ ва қора Cobalt Урганчда бир жойда қўйилган. Ҳаво ҳарорати +41 даража иссиқ бўлган вақтда: Оқ Cobalt +48 даража Қора Cobalt +56 даражадаги ҳароратни кўрсатган.
Автомобиль ранги ва қуёш таъсири датчик кўрсаткичига жиддий таъсир кўрсатади. Шу сабаб, датчикларга тўлиқ таяниш нотўғри дейди у.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!