$
11990.54 UZS
-12.39
₽
146.24 UZS
-0.5
€
13136.84 UZS
-19.57
31° Кечаси 18°

Британия ҳам Фаластинни тан олиши мумкин

17:22 / 26.07.2025

Бирлашган Қироллик бош вазири Кир Стармернинг Х ижтимоий тармоғидаги видеомурожаатида маълум қилишича, Буюк Британия Ғазо секторида ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Фаластин давлатини тан олиши мумкин.

“Энг яқин иттифоқчиларимиз билан биргаликда урушдан азият чекаётганларнинг ҳаётини ўзгартирадиган амалий ечимларга эътибор қаратган ҳолда минтақада тинчлик ўрнатиш стратегияси устида ишламоқдаман. Ушбу стратегия ўт очишни тўхтатишни узоқ муддатли тинчликка айлантириш учун зарур бўлган аниқ қадамларни ўз ичига олади. Фаластин давлатини тан олиш ана шу қадамлардан бири бўлиши лозим. Бу масаладаги нуқтаи назарим аниқ”, деди Британия ҳукумати раҳбари.

Шу билан бирга, Стармер Фаластинни тан олиш “икки давлатнинг ёнма-ён яшаши тамойили асосида Фаластин-Исроил можаросини ҳал этишга ва фаластинликлар ҳамда исроилликлар учун узоқ муддатли хавфсизликни таъминлашга олиб келадиган кенг қамровли режанинг бир қисми бўлиши керак”лигини таъкидлаган.

Financial Times газетаси Стармер АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти билан муносабатларни бузмаслик учун Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга шошилмаётганини хабар қилганди. Нашрнинг ёзишича, Вашингтон АҚШ иттифоқчиларини Фаластинни тан олмасликка ундамоқда, чунки бу Ғазо секторидаги можарони ҳал қилишни қийинлаштиради.

Бундан аввал Франция президенти Эммануэл Макрон сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида мамлакат Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилганди.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Аммон шаҳридаги “Ал-Ҳусайния” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Иордания Подшоҳи Абдулла …
09:49 / 24.11.2026
Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Россиянинг Украинага тунги ҳужумларида 10 дан ортиқ одам жароҳат олди

Киевни ўққа тутиш натижасида Подолский туманидаги хусусий уй зарар кўрди, икки киши яраланган, деди шаҳар ҳокими Виталий Кли…
15:53 / 21.11.2026
Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
ЎзЛиДеП келгуси тараққиёт вазифаларини белгиламоқда

ЎзЛиДеП келгуси тараққиёт вазифаларини белгиламоқда

Муҳокамалар давомида партиянинг вилоят кенгаши конференциясига делегатлар сайланди.
17:14 / 24.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!