Агентлик бу ҳақда Жанубий Корея разведкасига таяниб хабар бермоқда.
Россия яқин ойлар ичида Украинага қарши кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. Бундай тахминларга асос бўлган омиллар орасида яқинда Россия Хавфсизлик кенгашининг юқори лавозимли расмийсининг Пхенянга ташрифи ҳамда Шимолий Корея армиясининг янги бўлинмаларини шакллантириш жараёни сабаб қилиб кўрсатилган.
“Бундан ташқари, Пхенян Москвага қурол-яроғ етказиб беришни давом эттирмоқда. КХДР Россияга артиллерия ва ракеталар етказиб бериш эвазига сунъий йўлдош учириш ва юқори аниқликда нишонга олиш тизимлари бўйича техник маслаҳатлар олаётган бўлиши мумкин”, – дея ёзмоқда Reuters.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!