$
11899.09 UZS
1.19
₽
141.53 UZS
1.35
€
13298.42 UZS
-37.94
31° Кечаси 18°

Тошкент шаҳрида электр таъминотидаги узилишлар сабаблари ўрганилди

19:00 / 26.07.2025

Жорий йилнинг 24-25 июль кунлари Тошкент шаҳрининг турли туманларида электр қуввати таъминоти билан боғлиқ авариялар ҳамда тармоқларда кучланишнинг пасайиб кетиши кузатилди.

Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганилди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда пойтахтда 823 мингдан ортиқ электр қуввати истеъмолчилари бор. Бу 2024 йилга нисбатан 47,6 минг, жорий йил бошига нисбатан 21 мингтага кўпайган. Электр энергияси истеъмоли 2022 йилда 7,6, 2023 йилда 8,3, 2024 йилда 8,7 миллиард кВт соатни ташкил этган. Йилига ўртача 621,3 миллион кВт соат ёки 9 фоизга ортмоқда.

Ўрганишлар давомида қуйидаги хато ва камчиликлар аниқланди.

Ҳозирда тизимдаги 1154-рақамли CALL-марказ орқали мурожаатларни қабул қилувчи операторлар 5 нафарни ташкил этади. Шу сабабли оператор билан уланиш учун 60-70 тагача навбат юзага келган. Ўрганиш натижасида марказга қўшимча 10 нафар оператор бириктирилди. Бундан ташқари, чекловлар ва авариялар ҳақида истеъмолчиларни вақтида хабардор қилиш ҳам талаб даражасида ташкил этилмаган. Июль ойининг 23 кунида 64 та авария бўйича истеъмолчилар огоҳлантирилмаган, 112 таси бўйича эса кеч огоҳлантирилган.

Ўрганиш натижасида барча туман ҳокимликларининг расмий сайтлари ва кузатувчилар кўп бўлган интернет каналларида бу ҳақда зудлик билан огоҳлантириш эълонлари берилиши йўлга қўйилди.

Шунингдек, ҳар бир ҳудуддаги авария-диспетчерлик хизматларига прокуратура ходимлари бириктирилиб, авария диспетчерлик хизматларининг шайлиги оширилди. Таъминотдаги авариялар, режавий узилишлар ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиш, авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш юзасидан матбуот ва диспетчерлик хизматлари ходимлари расман огоҳлантирилди.

28 нафар (“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ бошлиғи ва 11 нафар туман электр таъминоти корхоналари бошлиқлари, 13 нафар туман корхонаси бош муҳандислари, 3 нафар туман корхонаси диспетчерлик хизмати ходимлари) мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Шу билан бирга, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” масъулияти чекланган жамиятида тизимли муаммолар борлиги маълум бўлди.

Жамиятнинг 410 нафар ишчи-ходимдан иборат 78 та авария бригадаси, 34 та махсус автотранспорт воситаси юзага келаётган авария ҳолатларини бартараф этиш учун етарли эмас. 35 та штат бирликларига эҳтиёж мавжуд.

Сўнгги уч йилда жамиятда фаолият юритиб келаётган ходимларнинг 30 фоизи иш ҳақининг камлиги ва иш ҳажмининг катталиги сабабли тизимдан бўшаган. Шундан 228 нафари ёки 45 фоизи айнан фойдаланиш хизмати мутахассисларини ташкил этади.

9 749 километрдан ортиқ электр тармоғининг 2 540 километр ёки 26 фоизи таъмирталаб аҳволда, мавжуд 90 та подстанциянинг 9 таси модернизация қилиниши, 2 тасининг қуввати оширилиши лозим.

Мавжуд 11 та махсус лаборатория автомашинасининг 6 таси замон талабларига жавоб бермайди, шундан тунги вақтда бор-йўғи иккитаси навбатчи сифатида ўз хизматини ўтамоқда. Бу бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудда ўчишлар содир бўлган тақдирда қисқа муддатда аварияни аниқлаш ва тўлиқ бартараф этиш имконини бермаяпти.

Аварияларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш, узлуксиз иш ташкил қилиш мақсадида 13 нафар инженер-лаборант, 13 та ҳайдовчи-лаборант жами 26 та қўшимча штат бирликлари жорий этиш, ҳар бири ўрта ҳисобда 1 миллиард сўмлик замонавий 10 та махсус лаборатория автомашинага талаб мавжудлиги аниқланди.



														
														13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

13 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:58 / 12.10.2026

														
														«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумлад…
12:03 / 12.10.2026

														
														Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари юзасидан инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ …
10:38 / 12.10.2026

														
														Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Истанбул аэропортида ҳушидан кетган 19 ёшли ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Туркияда соғлиғи ёмонлашиб, Истанбул аэропортида ҳушини йўқотган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси даволаниб, Ватанга қайтарилди. …
10:14 / 12.10.2026

														
														Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026

														
														Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ дол…
13:03 / 10.10.2026

														
														Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026

														
														Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026

														
														Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026

														
														Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Тошкент вилоятида эскирган ва яроқсиз автотранспорт воситаларига тегишли давлат рақам белгилари топширилмоқда

Фойдаланиш имконияти йўқолган, яроқсиз ҳолга келган автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиб, уларга тегишли давлат рақам бе…
09:26 / 09.10.2026
«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

«Татар қизи — 2026» халқаро танловида Амина Маҳмудова ғолиб бўлди

Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган «Татар қ…
12:43 / 09.10.2026
Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026
«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 13-14 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумлад…
12:03 / 12.10.2026
Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда

Ўзбекистонда содир этилаётган кибержиноятларнинг 90 фоизи чет давлатлардан туриб амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар ваз…
11:45 / 08.10.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

📌»Ҳамдўстликда раислик қилиш биз учун, аввало, умумий ишимизга ўз ҳиссамизни қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ҳамда бугунги …
17:06 / 09.10.2026
Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида энергетика, сув р…
16:37 / 08.10.2026
Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари юзасидан инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ …
10:38 / 12.10.2026
"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

Қуйида Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари би…
14:45 / 09.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!