Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида эртага – 31 май куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати шанба куни 28-31 даражагача, якшанба куни 32-35 даражагача аста-секин кўтарилади.
Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида шамол 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат шанба куни 28-30 даража, якшанба куни 29-31 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3-6 м/с тезликда эсади, бугун куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда 8-10 м/с гача кучайиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!