Таниқли ўзбек бастакори, композитор, педагог ва профессор Дилором Омонуллаева 65 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат консерваторияси профессори Ойдин Абдуллаева ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
“Ўзбек халқининг асл фарзанди, буюк ижодкор Дилором Омонуллаева бугун оламдан кўз юмди. У умри давомида ўзбек мусиқа санъатининг тараққиёти учун хизмат қилиб, ўзидан кейин бой мусиқий мерос қолдирди”,- деб ёзади Абдуллаева.
Дилором Омонуллаева фаолияти давомида “Дўстлик” ордени, “Маданият ва санъат фидокори” ҳамда I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!