Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бугун “Марказий Осиё – Италия” саммити доирасида бўлиб ўтган тадбирларда Шавкат Мирзиёев минтақа мамлакатлари ва Италия ўртасидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Тадбир якунида Қўшма баёнот қабул қилинди.
Аэропортда Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!