$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

“Дарахт кесишга исён, пиво фестивалига сукунат” – Фeруза Муҳамеджонова

14:37 / 21.07.2025

Миллий тикланиш демократик партияси раиси ўринбосари Фируза Муҳамеджонова ўз саҳифасида 27—29 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган пиво фестивалига кескин муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, пиво фестивали биринчи марта ўтаётгани йўқ. Бу тадбирни ўтказиш анъанага айланиб бормоқда.

“Майдон одамлар билан гавжум бўлди. Иштирокчиларнинг аксарияти ёшлар, русийзабон ОАВда бу мавзу зўр ёритилди. Ўзбекзабон ОАВ, зиёлилар билан бирга жим. Тошкентнинг нариги томонида эса Ислом цивилизация маркази қад ростлаяпти. Пиво фестивали биринчи марта ўтаётгани йўқ. Бу тадбирни ўтказиш анъанага айланиб бормоқда”, – дейди у.

Унинг фикрича, спиртли ичимликлар оммавий тарзда тарғиб қилинаётган бундай фестивалларнинг оқибати ҳақида жиддий ўйлаб кўрилиши керак.

“Баъзи доиралар бу каби фестивалларни туристлар учун, шаҳарни очиқ ва замонавий кўрсатиш учун, деб асослашади. Лекин савол туғилади: оқибатини ҳисоб-китоб қилмаган очиқлик ривожланишми ёки ўзликдан воз кечишми?

Ҳеч бир замонавий шаҳар ўзлигини топтаб ривожланмайди. 1886 йилда Тошкентнинг янги шаҳар томонида халқнинг туб аҳолисини издан чиқариш учун атайлаб Пиён бозори майхоналар очилганидан хабаримиз бор. Чоризмни тушунса бўлади. Бугун-чи? Бугун бу тадбирни ким ва нимага қўллаб-қувватламоқда?!

Ўзбекистон Германия эмаски, ҳар йили шугина тадбирдан 1 миллиард евродан ортиқ даромад олса. Ёшларимизга атиги 5 минг сўм эвазига спиртли ичимликни таклиф этишни эса оқлаб бўлмайди”.

Феруза Муҳамеджонова Тошкентда бундай тадбирларнинг ўтказилиши нафақат пойтахт, балки бутун мамлакат учун зарарга ишлашини таъкидлаган.

“Тошкент — мамлакатнинг юраги. Маданият, сиёсат, туризм, медиа — ҳаммаси мана шу ерда бошланади. Демак, бу ерда ўтказилган ҳар қандай тадбир бутун мамлакат учун намуна бўлмоғи даркор.

Бироқ бу кетишда бу каби тадбирлар Бухоро, Самарқанд ва ҳатто Қўқонгача етиб бориши ҳеч гапмас. Балки етиб боргандир ҳам. Пиво фестивалини айнан Тошкентда ўтказиш — бу шунчаки фаоллар ёки бизнес ташаббуси эмас, балки халқнинг миллий анъаналари ва ўзлигига тупуришдир.

Бугун пиво, эртага вино, кейин спиртли барлар, ҳеч қандай маданий чекловсиз тадбирлар — шундай кетма-кетликда жамиятни сездирмасдан ўзгартириш мумкин. Албатта, кимнинг нима ичиши — унинг шахсий танлови. Лекин бу танлов жамоат жойида, бутун жамият кўз ўнгида тарғиб этилишига йўл қўйиб бўлмайди”, – деган у.

“Эркинлик тушунчаси маданиятсизлик ва ҳадсизликка аралашиб кетса, бу жамиятнинг ўзлигини йўқотишидан дарак. Жамоатчилик бу каби оммавий тарғиботларга қарши фикр билдириши керак эмасмиди?! Ахир бугун маънавият ва ёшлар масаласида етарли ишониш қийин бўлган муаммолар бор.

Мутахассисларнинг фикрича Ўзбекистонда айни кунда энг ёш гиёҳванднинг ёши 12 да. Демак, бугун баҳс очилган масала бу фақат дарахт масаласи эмас. Бу — инсоннинг ўз ҳаёти, келажагига боғлиқ масала. Агар бир ёғоч учун жамият шундай фаол қўзғалса, демак, бу жамиятдан катта умид кутиш мумкин. Негаки мусулмон одамнинг қалбига Қиёмат қоим бўлаётганини кўрсанг ҳам, қўлингда бир дарахт ниҳоли бўлса, уни экиб улгур, деган ўгит муҳрланган.

Бироқ бу борада ҳам икки хил стандарт борга ўхшайди: дарахт кесишга исён, пиво фестивалига сукунат!

Хулосам: Дарахтни қандай ҳимоя қилсак, ўзлигимизга дахлдор масалада ҳам шундай собит бўлайлик. Зеро дарахтнинг бўшини барибир қурт ейди. Алишер Қодировнинг дарахтнинг ҳимоясига бирлашгандек сув, ер, энергоресурслар, озиқ-овқат ва вақт, қолаверса, ўзлигимизнинг исрофига қарши ҳам бирлаша олсак эди, деган фикрларига қўшиламан”, – дея фикрларини якунлаган Муҳамеджонова.



														
														Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ер…
16:17 / 16.10.2026

														
														Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар пешлавҳа учун реклама паспортини расмийлаштириш талабидан расман қутулди.
16:06 / 16.10.2026

														
														Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газдан фойдаланадиган 3 миллион 800 минг хонадонни таъминлаш тизимини босқичма-босқич хусусий сект…
15:49 / 16.10.2026

														
														Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026

														
														2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуё…
15:36 / 16.10.2026

														
														17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026

														
														Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда Ўзбекистон халқаро энергетика ҳамкорлигида ўз…
15:20 / 16.10.2026

														
														Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

“Men bugun sizlarni ko‘proq muloqotga taklif qilaman. Bir narsani bilishlaring kerakki, investor bilan davlat orasidagi O‘zb…
15:13 / 16.10.2026

														
														Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда янги электр станциялари билан бир қаторда электр…
15:03 / 16.10.2026

														
														Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси илк бор ишлаб чиқилиб, жамоатчиликка очиқ эълон қил…
14:59 / 16.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Mister Global 2026 ғолиби аниқланди: бош соврин туркиялик моделга насиб этди

Mister Global 2026 ғолиби аниқланди: бош соврин туркиялик моделга насиб этди

Туркиялик 21 ёшли модель Дилхан Диврикли Таиландда ўтказилган Mister Global 2026 халқаро эркаклар гўзаллик танловида ғолиб б…
16:19 / 15.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси илк бор ишлаб чиқилиб, жамоатчиликка очиқ эълон қил…
14:59 / 16.10.2026
Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида 1,7 гектарлик сунъий кўл қурилмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида 1,7 гектар майдонда фавворали сунъий кўл қурилиши бошланди. Лойиҳа …
16:39 / 15.10.2026
Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон ва Туркия “Байкар” тажрибаси асосида технологик ҳамкорликни ривожлантириши мумкин

Ўзбекистон вакили Туркиянинг “Baykar” компанияси мажмуасига ташриф буюриб, юқори технологиялар, жумладан, мудофаа саноати со…
15:31 / 15.10.2026
Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон вакили Нажмиддин Билол Эрдўған билан биргаликда Ибн Халдун университети ва “Енидогу” мактабига т…
12:23 / 15.10.2026
17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газдан фойдаланадиган 3 миллион 800 минг хонадонни таъминлаш тизимини босқичма-босқич хусусий сект…
15:49 / 16.10.2026
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Даст…
16:52 / 15.10.2026
Трамп йўлбарс ҳужумида ҳалок бўлган йигит ҳақидаги видеоларни тарқатди

Трамп йўлбарс ҳужумида ҳалок бўлган йигит ҳақидаги видеоларни тарқатди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Буюк Британияда Амур йўлбарси ҳужумига учраб ҳалок бўлган 23 ёшли Уильям Чепмен билан боғлиқ ви…
16:24 / 15.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
17:16 / 15.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!