Тошкент шаҳрида Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, чекловлар 2026 йил 30-ноябрдан 2027-йил 10-январга қадар амал қилади.
Биринчи босқич доирасида қуйидаги кўча қисмларида транспорт ҳаракати чекланади:
Истиқлол кўчаси — Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари оралиғида;
Буюк Турон кўчаси — Истиқлол кўчаси билан кесишмадан Ёшлар ижод саройигача.
Ҳокимлик маълумотига кўра, чекловлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!