$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

“Disney” энг машҳур мультфильмларнинг янги қисмларини тайёрламоқда

00:41 / 10.02.2023

“Ўйинчоқлар тарихи” (“Toy story”), “Музюрак” (“Frozen”) ва “Зоотопия” сингари машҳур анимацион фильмларининг давоми яратилади. Қайд этилишича, мультфильмларнинг янги қисмлари аллақачон ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда “Disney” (компания 1923 йил 16 октябрда ташкил этилган) бош директори Боб Игер компаниянинг биринчи чоракдаги даромадлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиш чоғида маълум қилган.

“Disney” раҳбари яқин вақт ичида картиналар ҳақида батафсил маълумотлар пайдо бўлишига ваъда берди. У, шунингдек, ушбу лойиҳаларни “бетакрор брендлар ва франшизаларга таянишнинг энг ёрқин мисоли” сифатида баҳолаган.

Ушбу барча франшизаларнинг сўнгги фильмлари катта экранда глобал прокат хитларига айланди: “Музюрак 2” 2019 йилда 1,45 миллиард доллар даромад келтирди ва дунёдаги энг қиммат анимацион лойиҳалардан бири ҳисобланади. “Pixar”нинг “Ўйинчоқлар тарихи 4” лойиҳаси эса айнан 2019 йилда бутун дунё бўйлаб 1,07 миллиард доллар маблағ “ишлаган” ва “Зоотопия” 2016 йилда 1,02 миллиард доллар даромад келтирган.

Таққослаш учун, “Disney”нинг энг янги анимацион лойиҳалари давомли бўлиши ҳақида миш-мишлар ҳам мавжуд эмас. Чунки “Ғалати дунё” анимацияси дунё бўйлаб 74 миллион доллардан камроқ, “Энканто” (2021 йилда “Оскар”га лойиқ кўрилган) мюзикли эса 256 миллион доллар “касса йиғган”.

Қайд этиш мумкин, “Фрозен”, “Ўйинчоқлар тарихи 3”, “Ўйинчоқлар тарихи 4” ва “Зоотопия” лойиҳалари ўз даврида энг яхши анимацион фильм сифатида “Оскар” мукофотига сазовор бўлган. Бундан ташқари, уларнинг барчаси дунёдаги энг кўп даромад келтирган мультфильмлар топ-10 рўйхатида мавжуд.


Бу ҳам қизиқ

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Пекин билан музокаралар чоғида Хитой импортига 145 фоизлик божларни 50-54 фоизгача ка…
22:00 / 09.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, республика олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди. Бу тарихий рекорд к…
10:47 / 10.05.2025
Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Қарор Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда эълон қилиниши кутилмоқда.
15:40 / 10.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025
Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
09:45 / 11.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг Владимир Путин томонидан таклиф этилган музокараларни қайта бошлаш таклиф…
08:38 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!