$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Диссертация тайёрламасдан PhD даражасини олиш имконияти яратилмоқда

09:29 / 02.11.2022

Эндиликда диссертация тайёрламасдан фан доктори унвонини олиш мумкин бўлади. Бу ҳақда “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари ва шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш асосида хорижий олий таълим муассасалари томонидан берилган илмий даражалар тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (экспертизадан ўтказмасдан) тан олиш;

диссертация тайёрламасдан олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари қарори билан нашр этилган якка муаллифликдаги монография тақдимномаси муҳокамаси асосида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қарорига кўра фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш;

диссертация тайёрламасдан аниқ вазифаларни ҳал этиш бўйича илмий ишланмалар, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган илғор технологик ишланмалар муаллифига тақдимномани Ёшлар академияси Кенгашнинг тавсияси асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш (тиббиёт фанлари бундан мустасно);

диссертация тайёрламасдан муайян тарихий, сиёсий, архитектура ва санъатшунослик йўналишидаги тадқиқот натижалари бўйича камида тўртта илмий янгилиги тақдимоти “O‘zbekiston tarixi” телеканалида ўтказилган ва илмий янгиликлари бадиий ёки ҳужжатли фильмлар сценарийларида фойдаланилганлиги бўйича тақдимнома ва илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қарори асосида тадқиқот муаллифига ўрнатилган тартибда тарих, сиёсий, архитектура ва санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш;

белгиланган талабларга жавоб берган ҳолда олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари қарори билан илмий даражалар берувчи илмий кенгашларни мустақил равишда тузиш ва хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун ОАКга юбориш;

фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш таркибига Хирш индекси камида икки бўлган юкори малакали ва тажрибали профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди, фалсафа докторини (PhD) киритиш;

диссертацияларни етакчи ташкилотда қўшимча муҳокамадан ўтказиш тартибини бекор қилиш;

барча фанлар бўйича диссертацияларнинг илмий семинарлардаги муҳокамаси ва очиқ ҳимоясини ўтказиш жараёнини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатиш амалиётини жорий этиш (хизмат доирасида фойдаланиш учун ва бошқа грифли диссертациялар бундан мустасно);

илмий даражалар берувчи илмий кенгашда талабгорларни илмий даражада тасдиқлашни “очиқ” овоз бериш йўли билан амалга оширишни йўлга қўйган ҳолда илмий кенгашда овоз бериш жараёнини ўтказувчи ҳисоб комиссиясини тузиш ва “ёпиқ” овоз бериш тартибини бекор қилиш ҳақидаги таклифларига розилик берилади.


Бу ҳам қизиқ

"Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак" – Саида Мирзиёева

"Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак" – Саида Мирзиёева

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак. Айниқса, иссиқ иқлимимиз шароитида дарахтлар, сув ҳавзалари ва соя-салқин жойлар аҳол…
13:10 / 17.09.2026
Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёни билан танишди

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёни билан танишди

Шаҳар кўз ўнгимизда шиддат билан қад ростламоқда ва ривожланмоқда. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан бошланган мазкур б…
16:09 / 17.09.2026
Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистоннинг барча 6 та жамоаси шахмат Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон Самарқанддаги шахмат олимпиадасида олтита жамоа билан иштирок этмоқда. 1-турда эркакларнинг учта жамоаси Ямайка, …
08:25 / 17.09.2026
Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2027-йил 1-январдан бошлаб айрим мутахассисларга ҳар ойлик …
14:23 / 16.09.2026
18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезл…
17:15 / 17.09.2026
“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабларда ўқувчилар давоматини сунъий интеллект ёрдамида назорат қилишга мўлжалланган…
10:27 / 18.09.2026
Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда Сепеҳран Аирлинес авиакомпаниясининг Боэинг 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай шиналаридан бири ёрилиб, фав…
15:10 / 16.09.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Биринчи "Осиё – Корея" саммити доирасида давлатимиз раҳбари минтақа давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, икки томонлам…
09:06 / 17.09.2026
17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-…
17:17 / 16.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!