$
12149.84 UZS
7.74
151.10 UZS
0.57
14003.91 UZS
-76.07
31° Кечаси 18°

“Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбирлар давом этяпти

08:57 / 12.12.2023

Пойтахтимизда амалга оширилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” давомида пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Жумладан,

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Мирзо Улуғбек туманида 2001 йилда туғилган Мухаммадиев Шарифжон Шуҳрат ўғли бошқарувидаги Spark русумли автомашина холислар иштирокида текширилганда, 173 дона “Регапен” номли ҳамда 160 дона “Амино-метил” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Шу куни Учтепа туманида 1994 йилда туғилган Абдукаюмов Хусниддин Шамсиддинович бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда автомашина салонидан 32 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Шунингдек, Чилонзор туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Бахматов Павел Игоревичнинг хонадони холислар иштирокида текширилганда 150 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, қадоқлашга мўлжалланган пакетлар ҳамда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга мўлжалланган турли воситалар аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

8 декабрь куни Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида 1982 йилда туғилган Уринбаев Икромиддин Мухамадалиевич бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда 8 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

9 декабрь куни Учтепа туманида 1996 йилда туғилган Юнусов Темур Тимурович тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда ёнидан 19 дона бўлакларга қадоқланган синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

 

Барча ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши учун тергов бўлимига тақдим этилган. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларнинг ноқонуний гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлиги ёки бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд яқин орадаги ИИБга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

 


Бу ҳам қизиқ

Starlink қурилмасини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Starlink қурилмасини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Текширув жараёнида транспорт воситасининг юкхона қисмида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, шунингдек, тегишли ру…
17:33 / 01.04.2026
Эндиликда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Эндиликда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Унга кўра, дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манбалар асосида текширилади.
13:57 / 04.04.2026
Шавкат Мирзиёев “БМТ Туризм” раҳбари билан сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев “БМТ Туризм” раҳбари билан сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 1 апрель куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган “БМТ Туризм…
17:51 / 01.04.2026
ППХ ходимига мушт туширган эркак ҳибсда қолдирилди

ППХ ходимига мушт туширган эркак ҳибсда қолдирилди

Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилди.
11:40 / 04.04.2026
Когон туманида йилига 80 мингта электр ва гибрид автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Когон туманида йилига 80 мингта электр ва гибрид автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан са…
16:47 / 02.04.2026
4 апрель куни учун об-ҳаво маълумоти

4 апрель куни учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:12 / 03.04.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Миллий суверенитет ва давлат мустақиллиги ҳар қайси мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий тараққиётининг энг асо…
09:23 / 03.04.2026
Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан ушланди

Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:28 / 04.04.2026
Эрондаги кўприкка уюштирилган ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди

Эрондаги кўприкка уюштирилган ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди

Теҳрон ва Караж ўртасидаги Эроннинг V1 кўпригига АҚШ-Исроил ҳужуми натижасида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди.
09:50 / 04.04.2026
Энди номингизда бўлмаган телефон рақам билан банк иловасига кира олмайсиз

Энди номингизда бўлмаган телефон рақам билан банк иловасига кира олмайсиз

22 апрелдан бошлаб мобил банк иловаларидан фойдаланиш учун телефон рақами айнан фойдаланувчи номига расмий рўйхатдан ўтказил…
16:49 / 03.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!