Адлия вазирлиги Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларнинг самарадорлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3806, 03.04.2026 й.).
Унга кўра, дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манбалар асосида текширилади.
Самарадорликни ўрганиш мустақил илмий экспертлардан иборат комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Самарадорликни ўрганиш натижалари бўйича дори воситалари қуйидаги 3 та тоифага ажратилади:
🔹 самарадорлиги исботланган дори воситалари (самарадорлиги халқаро илмий манбаларда тасдиқланган бўлса);
🔹 самарадорлиги исботланмаган дори воситалари (халқаро илмий манбаларга кўра, самарадорлиги ўз исботини топмаган бўлса);
🔹 самарадорлиги ўрганилмаган дори воситалари (самарадорлиги бўйича халқаро илмий манбаларда маълумотлар мавжуд бўлмаса).
Ўрганиш натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!